ШИРВОН

ШИРВОН — Шим. Озарбайжонда, Каспий денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган тарихий вилоят. «Ширвон» атамаси — «Шарван» шаклида сосонийлар даврида (226—651) қадимий Кавказ Албанияси, кейинчалик Арронини бир қисмини англатиш учун қўлланилган. 654 йил Ш. араблар томонидан эгалланган ва кейинчалик Шайбон қабиласидан бўлган араб ноибларининг меросий мулкига айланган. Ширвонни 799—1538 йилларда ширвоншоҳлар сулоласи бошқарган. Уларнинг даврида Ширвон ҳудудига Кура дарёсидан Дарбанд шаҳригача бўлган ерлар кирган. Пойтахти — Шемаха шаҳри Салжуқийлар босқини вақтида Ширвон Озарбайжон мустақиллиги учун кураш марказига айланган. 12—13-асрларда ушбу кураш жараёнида Ширвон Грузия билан яқинлашган. 15-аср ўртасида Ширвон анча кучайган. У ипак етиштириш ва тўқимачиликнинг марказларидан бўлиб, халқаро савдода муҳим роль ўйнаган. Ширвон, шунингдек, йирик маданий марказ бўлиб, унда Низомий, Хоқоний. Фалакий ва бошқалар ижод қилганлар. Сифавийлар давлати кучайиши билан Ширвон уларга қарам бўлиб қолиб, 1538 йил ширвоншоҳлар ҳокимияти барҳам топган. Ширвон Сафавийлар давлатининг вилоятига айланган. 1748 йил Ширвон ҳудудида мустақил Ширвон хонлиги барпо этилган.

Loading...