ШИРВОН ХОНЛИГИ (1748-1820) — Шим. Озарбайжондаги ўрта аср давлати. Эрон шоҳи Нодиршоҳ асоратидан 1748 йил халос бўлингач, вужудга келган. Ширвон хонлиги Шим. Озарбайжондаги энг йирик ва бой хонликлардан бири эди. Аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик, ипакчилик, тўқимачилик, савдо, ҳунармандчилик бўлган. Гулистон сулҳ шартномаси (1813)га кўра, Эрон Ширвон хонлигига бўлган даъвосидан воз кечган. 1820 йил хонлик бошқаруви бекор қилиниб, рус маъмурияти билан алмаштирилган. Ширвон хонлиги ҳудудида Ширвон провинцияси тузилган, у 1840 йил Каспий вилояти (1846 йилдан Шемаха, 1859 йилда Боку губерняси) таркибига кирган. Ширвон хонлиги ҳудуди Озарбайжон Республикасининг бир қисми хдгсобланади.