ШКИВ (голландча зспуО — тасмали узатма детали; сирти текис ёки махсус ўйиқчали ғилдирак. Гардиши цилиндрик, бочкасимон ёки шаклдор (понасимон тасмалар учун) бўлиши мумкин. Вал ва ўқларга шпонкап&р воситасида ўрнатилади. Шкив пўлат, чўян ва ёғочдан яхлит дискли, кегайли ёки ажраладиган қилиб тайёрланади.