ШЛИХ

ШЛИХ (нем. 5сЬНсп) — ғовак табиий ётқизиқлар, сунъий равишда майдаланган тоғ жннслари ёки минерал ҳосилаларни ювиш натижасида олинган оғир минераллар фракцияси. Шлих таркибига физик ва кимёвий нурашга чидамли, зичлиги Зг/см3 дан зиёд бўлган минераллар (олтин, платина, киноварь, касситерит, шеелит, магнетит, циркон, олмос ва бошқалар) доналари киради. Сочма ва туб фойдали қазилмаларни излашда Шлих намуналари аллювиал ва деллювиал ётқизиқлардан мунтазам равишда олинади. Сочма конларни разведка қилиш ва ўзлаштиришда Шлих ли намуналардан фойдаланилади. Қимматбаҳо, нодир ва баъзи рангли металл конларини излаш, асосан, Шлихни ўрганишдан бошланади.

Loading...