ШОҲРУХБИЙ

ШОҲРУХБИЙ, Шоҳрух, Шоҳруххон (тахм. 1680/81 1721) Қўқон хонлиги асосчиси ва биринчи хони (1709—21). А/ш/ глардан. Ривоятларга кўра, Шоҳрухбий Олтин Бешик авлодидан бўлган. Мулла Олимнинг «Тарихи Туркистон» асарида келтирилишича, ўзбеклар Чодак хўжалари ҳукмронлиги асоратидан халос бўлишга аҳд қилиб Олтин Бешикнинг авлоди Шоҳруххон Ашурбек ўғлини Тарғовада хон қилиб сайлашга қарор қилдилар.

Шоҳрухбий ўрда ва қўрғон учун қулай жой танлашга фармон беради. Юборилган одамлар «Кўк тўнликлар» яшайдиган икки сой оралиғида жойлашган ҳудудни қулай жой, деб ҳисоблайдилар. Улар бу ерда арк қурадилар ва унинг атрофида сарой ва бинолар қура бошлайдилар. Шундан кейин Шоҳрухбийни тахтга ўтказадилар (1709).

Шоҳрухбий даврида хонлик ўз тасарруфига Қўқон, Исфара ва Марғилон атрофларини қўшиб олган. Шоҳрухбийдан сўнг тахтга унинг катта ўғли Абдураҳимбий ўтирган.

Loading...