ШОҲСАНАМ

ШОҲСАНАМ — қадимий шаҳар харобаси (мил. ав. 1-минг йиллик — мил. 13-аср). Кўҳна Урганч шаҳридан 90 км жан. ғарбда жойлашган. 1939 ва 1952 йилларда Хоразм археологияэтнография экспедицияси томонидан ўрганилган. Шоҳсанам мил. 4-асрда тушкунликка учраб, 9-асрда қайта тикланган. Бироқ 13-асрда мўгуллар ҳужуми натижасида вайрон қилинган. Шаҳарнинг ичидан ва атрофидан шишасозлик, кулолчилик устахоналари, ҳаммом ва масжид харобаларининг қолдиқлари топилган. Шоҳсанамдан қалъа деворлари очилган. Шулардан ўрта асрларда қурилган истеҳкомлар яхши сақланган. Шаҳар марказида 12-асрга оид пештоқи ганчдан манзарали ўимакорлик нақшлар билан безатилган масжид очилган. Қазиш пайтида тангалар, сопол, жез, шиша ва тошдан ясалган идишлар, безаклар, буюмлар, мато, маданий ўсимлик ва мақбара қолдиқлари топилган.

Loading...