ШОКИРОВ Одил Шарипович (1908.14.9 Тошкент —1986.1.12) ортопедтравматолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1974). Тиббиёт фанлари д-ри (1967), проф. (1971). ТошТИ даволаш ф-тини тугатгач (1935), Самарқанд вилояти Пахтакор туман соғлиқни сақлаш бўлимининг бошлиғи ва поликлиникада бош врач (1936—39), Ўзбекистон ортопедия, травматология ва суяк сили касалликлари илмий тадқиқот интида кичик илмий ходим (1939—41), уруш қатнашчиси (1941—45), Тошкентдаги 3336эвакогоспиталь бошлиғи (1945—46), Ўзбекистон Травматология ва ортопедия илмий тадқиқот интида кичик (1946—53), катта илмий ходим, травматология бўлими мудири (1954), шу ин-т директори (1954—61), травматология бўлими илмий раҳбари (1961— 69), 1969 йилдан илмий ишлар бўйича директор ўринбосари. Илмий ишлари одамнинг скелет суякларидаги туғма нуқсонларнинг олдини олиш ҳамда консерватив ва операцион йўл билан даволаш, шунингдек, суяк тўқимаси регенерацияси ва иммунология масалаларига оид. У Ўзбекистонда биринчи бўлиб синган суякларни мумиё билан комплекс даволаш усулини амалиётга татбиқ этди.
Ас: Мумиёасиль в комплексном лечении переломов костей, Т., 1976.