ШОКИРОВ

ШОКИРОВ Остонақул (1922.1.4, Андижон шаҳри — 1945.11.1, Калининград вилоятининг Нестеров р-нидаги Калинино шаҳарчасида дафн этилган) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, оддий аскар. Урушга қадар маҳаллий корхоналарда ишлаган. 1941 йил дек. дан армия сафида. 1942 йилдан фронтда, 75гвардиячи ўқчи полкининг разведка взводи (ЗБелоруссия фронти 1гвардиячи армиянинг 26гвардиячи ўқчи дивизияси) командири бўлган. 1944 йил 15 июлда Алитус шаҳрининг жан. роғида Неман дарёси бўйидаги жангда жасорат кўрсатгани учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1945). Андижон шаҳридаги майдонга унинг бюсти ўрнатилган, шу шаҳардаги кўча ва 10мактабга унинг номи берилган, мактаб биносига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.