ШОЛҒОМ

ШОЛҒОМ — бутгулдошлар оиласига мансуб икки йиллик сабзавот ўсимлиги. Ш. Ўрта Осиё, Миср, Греция ва Италияда қадимдан экилади. Шунингдек, АҚШ, Япония, Ҳиндистонда кўп тарқалган. Ўзбекистонда ҳам кўп етиштирилади. Шолғом биринчи йили баргли поя ва илдизмева ҳосил қилади; иккинчи йили гулпоя чиқариб уруғ беради. Гули тўрт бўлакли, шингил тўпгулга йиғилган, сариққизғиш, четдан чангланади. Меваси қўзоқ, думалоқясси, узунчоқ; оқ, қизил, бинафша рангда. Уруғи майда, юмалоқ, қорамтир. 1000 дона уруги оғирлиги 1—4 г. Ўзбекистонда июльавг. бошларида экилади. Уруғи ҳарорати 2—3° ли тупроқда униб чиқади, 18—20° да яхши ривожланади (бунда уруғ 2—4 кунда тўлиқ униб чиқади). Шолғом намсевар, тупроқунумдорлиги ва унинг механик таркибига талабчан. Совуққа чидамли (—4—5° да зарарланмайди). Вегетация даври 60—80 қун. Шолғом илдизмеваси таркибида эфир мойлари кўплиги ҳамда енгил ҳазм бўлиши туфайли йил бўйи истеъмол қилинади. Шолғом инсон организми учун зарур бўлган аскорбин кислота, витаминлар, калий, кальций, фосфор, магний, темир тузлари, фермент, фитонцидларга бой. Шолғом баргида витаминлар ва аскорбин кислота илдизмевасидагидан кўпроқ.

Уруғи сепилгандан кейин ниҳоли 3—4 чинбарг чиқарганда биринчи марта, 2—4 ҳафтадан сўнг иккинчи марта ягана қилинади.

Ўсув даврида қатор оралари юмшатилади, ўталади. Ўзбекистонда Шолғомнинг 3 нави — Наманган Ш. и (маҳаллий тезпишар), Самарқанд Ш. и (ўртапишар), Муяссар (тезпишар) навлари экилади. Ҳосилдорлиги 110—130 ц/га.

Зараркунандалари: қизилоёқ қўнғизва Шолғом оқкапалаги. Касалликлари: фомоз, фузариоз ва бошқалар Абдулазиз Аббосов.

Loading...