ШОЛИ

ШОЛИ (Огуха) — бошоқдошларга мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, дон экини. 20 га яқин тури асосан Жанубий ва Шарқий Осиё, Африка, Америка, Австралия тропиклари ва субтропикларида ўсади. Деҳқончиликда тропик, субтропик ва мўътадил пояснинг илиқ минтақаларида бир йиллик экма Шоли (О. заПуа) тури экилади. Энг қадимий озиқовқат экинларидан бири. Жанубий Шарқий Осиёда бундан 7 минг йил муқаддам экилган. Шоликорликнинг энг қадимий маконлари Ҳиндистон ва Хитой. Ўрта Осиёда мил. ав. 3—2-асрдан, Европада 8-асрдан, Америкада 15—16-асрдан экила бошлаган.

Ғарбий Африкада яланғоч донли ёки африка Ш. си тури ҳам экилади, ёввойи ўсадиган турлари — нуқтали Шоли (О. рипс1а1а) ва қисқа қилтиқли Шоли овқатга ишлатилади.

Жаҳонда Шоли экин майдонлари 155,5 млн. га (115 дан ортиқ мамлакатда экилади), ҳосилдорлиги 38,4 ц/га, ялпи ҳосил 596,4 млн. т ни ташкил этди (1999). Асосий Шоли етиштирадиган мамлакатлар: Хитой (31,7 млн. га, ҳосилдорлик 63,2 ц/га, ялпи ҳосили 200,4 млн. т), Ҳиндистон (44,8 млн. га, ҳосилдорлик 29,2 ц/га, ялпи ҳосили 131,2 млн. т), Индонезия (11,6 млн. га, ҳосилдорлик 42,9 ц/га, ялпи ҳосили 49,5 млн. т) (1999). Ўзбекистонда экин майдони 101,3 минг га, ҳосилдорлик 28,3 ц/га, ялпи ҳосил 287 минг т (2003). Булардан ташқари, Бангладеш, Вьетнам, Мьянма, Филиппин, Бразилия, Покистон, Камбоджа, Япония, АҚШ, Корея мамлакатларида, Украина жанубида, Шим. Кавказ, Қуйи Волга, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам Шоли етиштирилади.

Шолининг илдизи попук илдиз, узун (1м гача). Пояси похолпоя, 50 см дан 3—5 м гача. Асосан, 3—5, сийрак экилганда ва кўп озиқлантирилганда 30 ва ундан ортиқ поя чиқаради. Ётиб қолмайдиган навларининг пояси мустаҳкам. Барги яшил, қизғиш ёки бинафша ранг, тўпгули шингил, бўйи 10—30 см, ўзидан чангланади. Бир гулли бошоқчалари 2тартиб шохчаларида жойлашган. Меваси пўст (парда) ли дон; дони узун энсиз (ҳинд Ш. си) ёки думалоқ энли (япон Шолиси); синдирилганда оқ, шишасимон, ярим шишасимон ёки унсимон. 1000 та дони оғирлиги 26—45 г. Ҳар хил тур ва навларни узоқ асрлар давомида қайтақайта чатиштириш натижасида ҳар бир мамлакатнинг тупроқиқдим шароитига мос Шоли навлари ва шакллари пайдо бўлган.

Шоли баҳори иссиқсевар ва ёруғсевар қисқа кун ўсимлиги, уруғи тупроқ ҳарорати 10—12° бўлганда униб чиқади, 22—27° да яхши ўсиб ривожланади. Вегетация даври 120—130 (Ўзбекистонда 100—145) кун, Шоли суғориб ўстирилади (суғориш нормаси 16—24 минг м3/га). Тупланиш, найчаланиш даврида 5—25 см қалинликда сув бостирилади. Мум пишиқлик даврида сувчиқариб ташланади. Шоли қора, каштан, ботқоқ тупроқларда яхши ўсади.

Жаҳондаги кўпгина (асосан, Осиё) мамлакатларда экиладиган асосий дон экини ва аҳолининг асосий озиқовқати (2004 йил БМТ томонидан «Шоли йили» деб эълон қилинди). Ўзбекистонда тантана, тўйбайрамларда гуручдан тайёрланадиган палов зарурий таом ҳисобланади. Дони (гуручи) оқ, қизил, қора рангда, тўйимли, таркибида 76,1% крахмал, 17— 24% амилаза, 2,6% оқсил, 3,9% қанд, 1,8% декстрин, 1 — 1,5% ёғ, 1,4% кул ва 0,2% клетчатка, В,, В2, РР витаминлари бор. Донидан гуруч, крахмал, мой (муртагидан), спирт, пиво, турли овқатлар тайёрланади; кўпчилик халқларда нон ўрнини босади. Похолидан сифатли қоғоз, картон, арқон, тўқилган буюмлар, сават, шляпа ва бошқалар тайёрланади. Терти (кепаги) молларга берилади.

Шоли суғориш ва алмашлаб экиш тизимида ўстирилади. Ўзбекистонда Шоли шўрланмаган ёки турли даражада шўрланган ерларга баҳорда, апр. нинг 2-ярмида экилади (баъзи мамлакатларда ниҳоли кўчат қилиб етиштирилади). Ўзбекистон шароитида Шоли экиладиган майдонларга гектарига 120-180 кг 14, 120—150 кг Р205, 100—150 кг К20 солинади, сув бир меъёрда ушлаб турилади, кейинчалик 10 см гача кўтарилади, Шоли сарғайиб пишишига яқин сув бериш тўхтатилади. Пишган Шоли ёппасига комбайнлар билан ўрибйиғиб олинади.

Навлари: Ш. нинг 10 мингдан ортиқ нави бор. Ўзбекистонда илмий асосда Шоли навлари яратиш 1930-й. лардан бошланди. 90-й. лардан Ўзбекистон шоликорлик интида чиқарилган эртапишар, серҳосил (потенциал ҳосилдорлиги 60—95 ц/га), сифатли гуруч олинадиган Авангард, УзРОС 713, Нукус 2, Лазурнмй, Аланга, Истиқбол, Истиқлол, Толмас, Арпа шоли («девзира»), Санам ва бошқалар 14 дан ортиқ навлари экилади.

Ўзбекистон Шоликорлик институтида шоликорликни ривожлантириш, янги навларни яратиш, ҳосилдорликни ошириш, Шоли етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича йирик илмий текшириш ишлари олиб борилади.

Зараркунандалари: шоли пашшкси, шолипоя узунбуруни, қирғоқ чивини ва бошқалар Касалликлари: пирикуляриоз, илдиз чириши, гелъминтоспориоз, нематода касалликлари, фузариоз ва бошқалар Ад.: Шоликорлик, Т., 1967; Зауров Д. Э., Сборшикова М. П., Рисоводство, Т., 1989; Умаров З. У., Зауров Д. Э., Культура риса с пересадкой, Т., 1989.

Ғиёс Раҳимов.

Loading...