ШОЛИКОРЛИК ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон шоликорлик илмий тадқиқот институти — Ўрта Осиёда шоличилик соҳасидаги йирик илмий марказ. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмийи. ч. маркази таркибида. Дастлаб Р. Р. Шредер номидаги Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси шоличилик бўлими (1926), 1932 йилдан Ўзбекистон шоличилик тажриба стяси (УзРОС), 1958 йилдан СоюзНИХИнинг шоли ва бошқалар суғориладиган дон экинлари бўлими, 1967 йил дек. дан Ўзбекистон шоликорлик илмий текшириш институти. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Авангард посёлкасида жойлашган. Интда 2 бўлим (селекция ва агротехника), 7 лаб. (уруғчилик; ўсимликларни ҳимоя қилиш; агрокимё; ўсимликлар физиологияси ва биокимёси; иқтисодиёт; дуккакли дон экинлари; механизация), Қорақалпоғистон (1967), Андижон (1994) филиаллари, Хоразм таянч пункти (1997) фаолият кўрсатади. ин-т қошидаги марказий тажриба хўжалиги 183 га, Андижон филиали 41,1 га, Хоразм таянч пункти 104,5 га ҳайдалма ер майдонига эга. ин-т фаолиятининг асосий йўналишлари: шолининг касалликларга чидамли, минтақаларнинг тупроқ, иқлим шароитларига мос келадиган, сифатли гуруч берадиган серҳосил (65 — 90 ц/ га) нав ва дурагайларини яратиш; шоли уруғчилигининг илмий асосларини ишлаб чиқиш; шоли етиштиришнинг илғор технологиясини яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш; шоли касалликлари ва зараркунандаларга, бегона ўтларга қарши кураш чоратадбирларининг экологик тоза усулларини ишлаб чиқиш; шоличиликни механизациялаш; дуккакли дон экинлари (соя, мош ва бошқалар) нинг серҳосил, касалликларга чидамли, эртапишар навларини яратиш ва бошқалар Республикадаги шоли экадиган хўжаликларга элита уруғлиги етказиб беради. ин-т олимлари томонидан шолининг УзРОС7, УзРОС713, УзРОС17, Авангард, Нукус2, Қорақалпоғистон, Лазурньш, Аланга, Толмас, Истиқлол, Истиқбол, Жайҳун, маккажўхорининг Кремнистая1, Ўзбекистон, қизил себарганинг УзРОС73, соянинг Ўзбекистон1 ва Ўзбекистон2, Дўстлик, мошнинг Радость навлари яратилди ва республикада р-нлаштирилди. ин-т фаолияти Х. У. Ўрмонова, М. П. Сборшчикова, Н. И. Косарев, П. Г., Коршенбой, И. И. Успенская, А. Е. Шин, Р. Х. Ҳайдаров, У. И. Ёрматов, М. Т. Когай, М. М. Салтас, И. А. Сомов, У. М. Муллажонов, П. А. Пулина, Т. Бобониёзов, Т. Э. Исҳоқов, С. Рихсиева, У. Абилбаев, Ғ. Н. Раҳимов, З. Н. Жуманов ва бошқалар олимларнинг номлари билан боғлиқ. Интда яратилган Нуқус2 шоли нави муаллифлари (П. А. Пулина, Т. Бобониёзов, С. Рихсиева) Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлганлар (1989).
Интда илмий кутубхона, аспирантура, илмий кенгаш мавжуд. Илмий ишлар тўплами, илмий мақолалар нашр этади.
Ғиёс Раҳимов.