ШОМОНЛИК

ШОМОНЛИК, шаманлик (эвенк тилида шаман — жазавага тушиш) — ибтидоий диний эътиқод шаклларидан бири. Ёвуз ва эзгу руҳларга, уларнинг инсон ҳаётига таъсир кўрсатишига ишониш Шомонликнинг асосини ташкил этади. Шомонликда унинг руҳонийлари — шомонлар руҳлар билан алоқа боғлай оладиган, бўлажак воқеаларни олдиндан айтиб бера оладиган шахслар деб, уларга сиғинилади. Махсус кийим кийган, чилдирма ушлаган ва бошқалар турли нарсалар тақинган шомоннинг халқ ўртасида рақс тушиб ва жазавага кириб, руҳлар билан «алоқа боғлаши» ҳамда улардан маълум йўлйўриқ олиши Шомонликнинг асосий маросими ҳисобланади. Бу диний эътиқодда оддий диндорларга белгиланган кенг маросимчилик белгилари ва ибодатхоналар йўқ. Шомонларга беморлар ўзларини даволаш мақсадида мурожаат қилиб турадилар. Ш. Африка, Шомонлик Шарқий Осиёнинг кўп халқларида, Сибирда, индейслар ва бошқалар халқларда тарқалган.

Loading...