
ШОМУҲАМЕДОВ Шоислом Маҳмудович
ШОМУҲАМЕДОВ Шоислом Маҳмудович (1921.16.4, Тошкент) — шарқшуносэроншунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978), филол. фанлари д-ри (1968), проф. (1970). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—42). Ўрта Осиё унти шарқ ф-тини тугатган (1952). Шу унтда ўқитувчи, доцент (1958—60), шарқ фти декани (1960—72), унтнинг илмий ишлар бўйича проректори (1972—85), Шарқ фти (1991 йилдан Тошкент шарқшунослик инти) хорижий шарқ мамлакатлари адабиёти кафедраси мудири (1966 — 72), кафедра проф. (1985 йилдан). Шомуҳамедов олим, шоир ва таржимон сифатида мумтоз ва ҳоз. замон эрон адабиёти бўйича тадқиқотлар, ўқув қўлланмалари, форстожик адабиёти классиклари асарларидан таржималар ва унинг ўз қаламига мансуб шеърлар, ҳикоялар тўпламларидан иборат 90 га яқин китоб яратди. Шомуҳамедов таржимон сифатида ўнлаб шарқ шоирлари асарларининг ўзбек халқи маънавий мулкига айланишига улкан ҳисса қўшди. Хусусан, Фирдавсий «Шоҳнома»сининг 3 ж. ли янги таржимаси ва нашри (1975—79) бевосита Шомуҳамедовнинг раҳбарлиги ва иштирокида амалга оширилди. У ҳинд, араб, рус. озарбайжон, тожик, туркман шоирлари асарларидан ҳам кўплаб намуналарни ўзбек тилига таржима қилган.
Шомуҳамедов шоир ва ёзувчи сифатида болалар ҳамда катталарга аталган, ахлоқийтаълимий, ижтимоийфалсафий, маърифий ғояларни тарғиб этувчи ўнга яқин шеърий ва насрий асарларини нашр эттирган. Фирдавсий номидаги халқаро мукофот лауреати (1973), «Элюрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998).
Ас: Форс-тожик адабиёти классиклари ижодида гуманизм, Т., 1968; Хазиналар жилоси, Т., 1981; Одамийлик иншоси, Т., 1984; Шоҳ китоб ва унинг муаллифи, Т.. 1992; Фидоийлар ва рубоийлар, Т., 2003; Форс шеъриятининг шакллари, Т., 2004.