ШОНИЁЗОВ

ШОНИЁЗОВ Карим (1924.10.1, Муборак тумани — 2000.5.10. Тошкент) — этнограф олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), тарих фанлари д-ри (1975), проф. (1990). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—45). Тошкент педагогика интини тугатган (1952). 1946 — 57 йилларда комсомол ишларида ишлаган. ўқитувчилик қилган. Ўзбекистон ФА Тарих интида аспирант (1957—60), катта илмий ходим (1960—67), бўлим мудири (1967— 73), етакчи илмий ходим (1999—2000). Ўзбек халқи этногенези, этник тарихини ўрганиш бевосита Шониёзов номи билан боғлиқ, олим ушбу мавзу юзасидан қатор илмий асарлар эълон қилган. 1990-й. ларда Шониёзов илмий раҳбарлиги остида тарихий этн. муаммоларини, Ўзбекистон аҳолисининг маиший турмуш анъаналарини тадқиқ қилувчи ёш олимлар гуруҳи шаклланган. Республикада Шониёзов хотирасига бағишланган «Академик К. Шониёзов ўқишлари» илмий анъанага айланган.

Ас: Узбеки — карлуки, Т., 1964; К этнической истории узбекского народа, Т., 1974; Қанғ давлати ва қанғлилар, Т., 1991; Қарлуқ давлати вақарлуқлар, Т., 1999; Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни, Т., 2001.

Loading...