ШОПУР I

ШОПУР I (? 272) Эрон шоҳи (239 ёҳуд 241 йилдан), Сосонийлардан. Ардашир I нинг ўғли. Отаси даврида бошланган давлат ҳудудини кенгайтириш ва уни мустаҳкамлаш ишларини давом эттирган. У катта ҳудудларни босиб олган. 260 йил Эдесса яқинида Рим қўшинларини тормор келтириб, император Валериан ҳамда унинг қўшинининг катта қисмини асир олган. Сурия, Арманистон, Шим. Месопотамияни бўйсундирган (262—263). Шопур I Турон ҳудудига ҳам босқинчилик юришлари қилиб Кушон подшолигита қарши Ҳирот, Сейистон, Марв, Гиркания, Кушоншаҳр ва бошқалар вилоят ва шаҳарларни эгаллаган, Суғд ва Чоч воҳасига бостириб кирган. Шопур I 1 даврида Эронда кенг миқёсда ирригация ва қурилиш ишлари олиб борилган, кўплаб шаҳарларга асос солинган.

Loading...