ШОПУР II

ШОПУР II (? 379) Эрон шоҳи (309— 379), Сосонийлараяк. Шопур II П ҳукмронлик қилган даврида давлатни мустаҳкамлаб, шоҳ ҳокимиятининг обрўсини қайта тиклади. Кушон подшолиги ва хионийларгг. қарши босқинчилик урушларини олиб борган (346 — 347). Кейинчалик хионийлар билан иттифоқ тузиб, 359—363 йилларда Рим империясига қарши курашган. Босқинчилик урушлари натижасида Рим империясининг катта қисми Сосонийлар давлати таркибига ўтган. Арманистон ҳам тўла бўйсундирилган. Шопур II П 369—375 йилларда кушонлар устига 2 марта юриш қилиб, ҳар 2 жангда ҳам қақшатқич зарбага учраган.

Шопур II П кўплаб шаҳарларга, жумладан, Суза шаҳри ўрнида ЭронХварреШопурга асос солган. Авесто матни махсус тафсир ва таҳрир қилиниб, яхлит китоб шаклига келтирилган.

Кейинчалик ўрта асрлар Шарқ адабиётида Шопур образи шаклланган.

Loading...