ШЎРА

ШЎРА — шўрадошларга мансуб бир йиллик ўтлар туркуми. Мўътадил иқлимли зоналарда Шўранинг хушбўй Шўра, сассиқ Шўра, сербарг Шўра (СЬ. ГоНозшп (МоепсЬ АзсЬеге.), кўк Шўра (СЬ. ёкисигл Ь.), қизғиш Шўра (СН. гиЬгатЬ.),оқ Шўра (СЬ. а1Ьит Ь.), думбул Шўра (СЬ. тига1е Ь.) ва бошқалар турлари тарқалган. Бўйи 10— 100 см, барглари бандли, учбурчак ёки тухумсимон, ғубор билан қопланган. Гуллари рўваксимон тўпгулга йиғилган. Май — сентябрда гуллаб уруғлайди. Уруғидан кўпаяди. Ўзбекистонда Ш. баҳорги бегона ўт сифатида деярли барча майдонларда учрайди.

Кураш чоралари: чуқур кузги шудгор; культивация; алмашлаб экишни йўлга қўйиш; далага чириган гўнг, экин экишдан аввал кимёвий препаратлардан трефлан, экиш даврида эса которан, котофор, прометрин солиш; маккажўхори экиладиган далалардаги Ш. га қарши агелон, атразин ёки симазин қўллаш.

Loading...