ШЎРАДОШЛАР

ШЎРАДОШЛАР (СЬепорооЧасеае) — икки уруғпаллали ўсимликлар синфининг чиннигулнамолар қабиласига мансуб оила. Кўпроқ бир йиллик ўт, баъзан бута, чала бута ёки дарахтлардан иборат. Пояси серсув. Барглари кетмакет жойлашган. Гуллари кўримсиз, тўғри, икки ёки бир жинсли, майда тўпгулларга йиғилган. Баъзи Шўрадошларда мевани ўраб турган гулқўрғон ўзаро туташиб тўпмевалар ҳосил қилади. Шўрадошлар уруғ муртаги тақасимон ёки спиралсимон. 2 катта (сЬепоросИо1(1ае ва 8а18о1о1с1еае) оилага бўлинади. Кўпинча шўрхок ерларда, чўл ва чала чўлларда, даштлар ва денгиз қирғоқларида тарқалган. Кўпчилик Шўрадошлар — бегона ўт. Ўрта денгиз соҳилларида, Осиё ва Африка чўлларида Шўрадошларнинг 105 туркумга мансуб 1600 тури учрайди. Ўзбекистонда 45 туркумга оид 180 га яқин тури ўсади. Шулардан саксовул, шўра, шўрак ва бошқалар турлари чорвачиликда катта аҳамиятга эга.

Prev Article

ШЎР ЮВИШ

Next Article

ШЎРАЖРИҚ