ШОРАҲИМОВ Туйғун Шоназирович

ШОРАҲИМОВ Туйғун Шоназирович (1939.20.4, Тошкент) — театр рассоми, Қорақалпоғистон (1973) ва Ўзбекистон (1983)да хизмат кўрсатган санъат арбоби. Рассомлик санъати сирларини отаси Шоназир Шораҳимовдан ўрганган. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1957). 1957 йилдан Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида рассом; 1960 йилдан Навоий театрида рассом, 1973— 96 йиллар бош рассом. Шораҳимов спектаклларнинг асар руҳига мос, унинг ғоясини томошабинга етказиб берадиган саҳнавий кўринишларини яратди: Навоий театрининг опера («Монастирда ўқилган никоҳ», «Ёрилтош», «Лайли ва Мажнун», «Зебуннисо», «Евгений Онегин» ва бошқалар) ҳамда балетБоқчасарой фаввораси», «Момақалдироқ йўли», «Дон Кихот», «Севги ва шамшир», «Рустам ҳақида достон», «Доктор Войжоним» ва бошқалар) спектакллари. ’ Ш., шунингдек, Қарши («Ҳамза»), Тошкент (Ҳамза театрининг «Алишер Навоий»; Ёш томошабинлар театрининг «Тошкент — нон шаҳри»), БухороИбн Сино») каби республика театрларининг бир қатор спектаклларини бадиий безади.

Loading...