ШЎРО

ШЎРО (араб. — маслаҳат, кенгаш) — 1) Қуръоннинг 42сураси номи. 53 оятдан иборат. Маккада нозил бўлган. Бу сурада мусулмонлар дунёвий ва диний ишларни ўзаро маслаҳат ва кенгаш асосида амалга оширишлари мақсадга сазовор эканлиги айтилган. 1917 йилда Туркистон тараққийпарварлари (жадидлари) ва уламолари тузган ташкилотлар номида ҳам Шўро сўзи учрайди: «Шўрои исломия», «Шўрои уламо».