ШОТУТ

ШОТУТ, шоҳтут, шомтут — тутдошларга мансуб дарахт. Тутнинг бир тури. Ўзбекистонда қадимдан экиб кўпайтирйлади. Бошқа тутларга нисбатан секин ўсади. Бўйи 8—10 м. Садасимон, барги йирик, юраксимон, яхлит ёки кертикли, чети йирик арра тишли, дағал, қалин, орқаси тукли, гуллари икки жинсли. Меваси тўқ қизил, қора, сершира (ширин-нордон), хушбўй, шифобахш, бандидан қийин узилади. Таркибида 25 — 27% қанд, шунингдек, турли витаминлар ва минерал моддалар бор. Ш. ёруғсевар, намсевар, совуққа чидамли дарахт. Баҳорда кечроқ уйғонади. Меваси янгилигидан ейилади, қуритилади, мураббо, шинни, компот қилинади. Икки йиллик кўчатлари боғҳовлиларга экилади. Дастлабки йиллари баҳорда бутаб шакл берилади. 4—5 ёшдан ҳос. илга киради. Июндансент. гача пишиб етилади. Барг қайнатмаси ва меваси халқ табобатида қон босимини пасайтирувчи, муртак безлари, милк касалликларида даво воситаси сифатида ишлатилади. Шотут уруғдан чиққан тут ниҳолига пайванд қилиб кўпайтирилади. Ёғочи дурадгорлик, бешикчилик ва мебелсозликда ишлатилади.

Loading...