ШПИЦБЕРГЕН (норвегча Свальбард) — Шим. Муз океанининг ғдобий қисмидаги архипелаг. Майд. 62 минг км2. Йирик ороллари: Ғарбий Шпицберген, Шим.
Шарқий Ер, Эж, Баренц. Қирғокдари фьордлар билан парчаланган. Рельефи тоғли (энг баланд жойи 1712 м, Ньютон тоғи). Майдонининг 35,1 минг км2 музликлар билан қопланган. Кўп йиллик музлоклар, иссиқ булоқлар бор. Иклими Арктикага хос денгиз иклими. Ўсимликлари мох, лишайник, пакана қайин ва тол. Шим. Ғарбий Шпицберген, Форланн миллий боғлари, резерватлар ташкил этилган. Тошкўмир конлари бор. Маъмурий маркази — Лонгьир, асосий порти — Баренцбург. Шпицбергенга илк бор 11—12-асрларда поморлар, 1596—97 йилларда голландиялик денгизчисайёҳ В. Баренц борган. 1925 йилда Норвегия расмий равишда Шпицбергенни Норвегия Қироллиги ҳудуди (Свальбард маъмурий бирлиги) деб эълон қилган.