
ШПРИЦ
ШПРИЦ (нем.) — тиббий асбоб. Организмга турли дори эритмалари юбориш (инъекция), бўшликлардан (плевра ва бошқалар) суюқликлар (қон, йиринг) ни сўриб олиш ва бошқалар муолажаларда ишлатилади.
Шприц ўлчами аниқ кўрсатилган, дори эритмаларини дозаларга бўлишга имкон берадиган цилиндрдан, поршень ва ичи ковак игнадан иборат. Ҳозир бир марта ишлатиладиган Шприцлар кенг русум бўлган. Бу турли касалликлар юқиши ва тарқалишининг олдини олиш имконини беради.