ШПУР

ШПУР (нем. из) — цилиндрсимон кон лаҳими бўлиб, бурғилаш натижасида ҳосил бўлади (диаметри 75 мм гача, чуқ. 5 м). Ўлчамига кўра Шлар: майда (1,5 м гача), ўртача (1,5—2,5 м) ва чуқур (2,5 м дан зиёд) ҳамда йўналиши бўйича — горизонтал, вертикал ва қия бўлади. Шпурларни бурғилашда бурғилаш болғалари, электропарма ва бошқалар енгил бурғи машиналаридан фойдаланилади. Шпурлар қоя тоғ жинсларидан иншоотларни ўтказишда, уларга портловчи моддаларни жойлаштиришда ва фойдали қазилмаларни майдалаб уриб туширишда, гидротехника ва йўл қурилишида ишлатилади.