ШТИФТ

ШТИФТ (нем. ип) (машинасозликда) — икки детални бир-бирига қўзғалмас қилиб бириктириш учун ишлатиладиган маҳкамлаш детали. Цилиндрик (думалоқ) ёки конуссимон шаклдаги узунчоқ стержендан иборат. Мустаҳкам углеродли пўлатдан ясалади. Штифт бириктириладиган деталлардаги тешиклар орқали тиқиб қуйилади (кўпинча, бириктириладиган деталлар жойига қўйиб бўлинганидан сўнг тешиклар иккала деталда бир йўла очилади).

Loading...