ШТОК

ШТОК (нем. таёқ) — нисбатан кичик (майдони 200 км2 дан катта бўлмаган) интрузив жисм шакли. Тоғ жинслари ёки фойдали қазилмаларнинг цилиндр, томчисимон ёки изометрик шакллардаги йирик массаси. Кўндаланг ўлчами бир неча м дан бир неча км гача, узун ўқи бўйича бир неча км га етади. Пайдо бўлиш шароитларига кўра тектоник, магматик ва метасоматик Штоклар фаркланади. Те кто ник Шток тектоник деформация вақтида тоғ жинслари пластик моддаларининг сиқилиши натижасида ҳосил бўлади. Магматик Шток магматикэритманинг бошқа жинслар ўрнига кириб қолишидан пайдо бўлади. Метасоматик Шток тоғ жинсларининг Ер пўстида айланиб юрган йссиқ гидротермал эритмалардан ажралиб чиқадиган минерал моддалар билан ўрин алмашишидан вужудга келади.

Loading...