ШТУРМ (нем. — шиддатли ҳужум) — душман истеҳкоми, таянч пункти ёки қалъа, шаҳарга қилинган шиддатли ҳужум. Қалъаларни эгаллашда қадимдан қўлланилиб келинган. 2-жаҳон уруши даврида кучли мустаҳкамланган Кёнигсберг, Берлин ва бошқалар шаҳарлар ҳам Штурм йўли билан олинган.