
ШУМЕР
ШУМЕР, Сумер, Жанубий Месопотамия (ҳоз. Ироқнинг жан. қисми) даги тарихий вилоят. Мил. ав. 3-минг йиллик охиригача Шумерда шумерлар ва қисман шарқий сомийлар — аккадлар яшаган. Тахм. мил. ав. 3-минг йилликда у ерда синфий жамият ва давлат вужудга келган. Илк сулолалар даври (мил. ав. 2700—2300) да Шумерда миххат пайдо бўлган. Шумер даги қулдорлик шаҳар давлатлари (Урук, Киш, Ур, Лагаш, Аккад ва бошқалар) ўртасида гегемонлик учун кураш авж олган. Мил. ав. 24-асрда Аккад ҳукмдори Саргон бутун Месопотамияни ўз қўл остида бирлаштирган. Кейинчалик Шумер Бобил давлати таркибига қўшиб олинган.