ШУМЕРЛАР

ШУМЕРЛАР, шумерийлар — Жанубий Месопотамия (ҳоз. Ироқ)да яшаган қадимий халқ. Оз сонли лингвистик ва топонимик маълумотларга кўра, Шумерлар мамлакатнинг туб жой аҳолиси бўлмаган. Улар бу ҳудудга камида мил. ав. 4-минг йилликда келишган. Антропологик жиҳатдан европеоид бўлишган. С. П. Толстовнинг фикрича, Шумерлар тили кўп жиҳатдан Олтой тил гуруҳига мансуб туркий тилларга ўхшаш бўлган (қ. Шумер шили).

Шумерлар дастлаб, Месопотамиянинг катта қисмини эгаллашган. Мил. ав. 3-минг йилликнинг 2-чорагида (эҳтимол ундан аввалроқ) Жанубий Месопотамиянинг шим. га жойлашган шарқий сомийлар — аккадлар томонидан жан. роққа силжиганлар. Мил. ав. 2-минг йилликнинг 1-ярмида Шумерлар ва шарқий сомийлар ягона — аккад халқи бўлиб бирлашганлар. Шумерларда бошқа динлар қатори тангричилик ҳам тарқалган. Шумер тили Месопотамияда дин ва илм-фан тили сифатида мил. ав. 2—1-асрларгача сақланиб қолган. Ш. Месопотамияда энг қадимий ёзув — миххатнинг ижодкорлари ҳисобланади. Шумерларнинг маданий мероси ҳақида қ. БобилОссурия маданияти.

Loading...