ШВЕЛЛЕР

ШВЕЛЛЕР (нем. Schweller) — Псимон кесимли металл буюм. Рангли металлар ва қотишмалардан пресслаб, шакддор тешиқдан босим остида ўтказиб тайёрланади. Шлар турли ер ости, ер усти иншоотлари (метрополитен туннеллари, кўп қаватли бинолар, кўприклар ва бошқалар) қуришда, машина ва механизмларнинг рамаларини тайёрлашда ишлатилади. Шлар давлат стандарти бўйича меъёрланадиган (стандартда белгиланадиган) металл маҳсулотлар жумласига киради.

Loading...