ШВЕЙЦАРИЯ

ШВЕЙЦАРИЯ (нем. Sehweiz, франц. Suisse, итал. Svizzera) , Швейцария Конфедерацияси (нем. Schweizerische Eidgenossenschaft, франц. Conferderation Suisse, итал. Confederazione Svizzera) — Марказий Европадаги давлат. Майд. 41,3 минг км2. Аҳолиси 7,3 млн. киши (2002). Пойтахти — Берн шаҳри Маъмурий жиҳатдан 23 кантон (улардан 3 таси ярим кантонлар)га бўлинади.

Давлат тузуми. Швейцария — федерал парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1874 йил 29 майда қабул қилинган (кейинчалик ўзгартишлар киритилган). Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент, у Федерал мажлис томонидан Федерал кенгаш (ҳукумат) аъзоларидан 1 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали (Миллий кенгаш ва Кантонлар кенгаши) Федерал мажлис, ижрочи ҳокимиятни президент ва Федерал кенгаш (ҳукумат) амалга оширади. Ҳар бир кантон ўз конституцияси, парламенти ва ҳукуматига эга.

Табиати. Ҳудудининг катта қисмида Альп тоғлари жойлашган (бал. 4634 м гача, Дюфур тоғи). Мамлакат марказида Швейцария ясситоғлиги, шим. ғарбида Юра тоғлари бор. Иқлими нам, мўътадил иқлим бўлиб, Женевада янв. ойининг ўртача т-раси 0°, июль ойининг ўртача т-раси 19°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 800—2500 мм. Швейцарияда дарё кўп. Рейн (Ааре ирмоғи билан) дарёси, Рона, Инн, Тичино дарёларининг юқори оқими Швейцариядан оқиб ўтади. Женева, Боден ва бошқалар кўллар бор. Тоғ қўнғир ўрмон ва тоғ ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Мамлакат ҳудудининг 24% ўрмон. Ясситоғлик ва тоғларда кенгбаргли ҳамда игнабаргли дарахтлар ўсади, баланд тоғлар субальп ва альп ўтлокдари билан қопланган. Альп тоғларида музликлар бор (2 минг км2 га яқин). Ҳайвонот дунёси бой. Тоғларда сут эмизувчилардан ёввойи эчки, сувсар, қуён, суғур, айиқ, тулки ва бошқалар, паррандалардан бургут, карқур, тоғчумчуқ, дарё ва кўл қирғокларида балиқчи қуш учрайди, сувларда турли хил балиқлар бор. Тоғларда туризм, альпинизм, спортнинг қишки турлари билан шугулланиш учун шароитлар яратилган. Швейцария миллий боғи, кўплаб резерват ва буюртма қўриқхоналар бор.

Аҳолиси герман-швейцарияликлар, француз-швейцарияликлар, итальяншвейцарияликлар ва рето-романлардан иборат. Итальян, немис, испан, француз, португал ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тиллар — немис, француз, итальян ва рето-роман тиллари. Аҳолининг 67,7% шаҳарларда истиқомат қилади. Диндорларнинг аксарияти католик ва протестантлар. Йирик шаҳарлари: Цюрих, Базель, Женева, Берн, Лозанна.

Тарихи. Швейцарияда яшаган одамларнинг қадимий қароргоҳлари палеолит даврига мансуб. Швейцария ҳақидаги биринчи ёзма манбалар мил. ав. 2-асрга оид. Ўша даврда Швейцариянинг катта қисмига гельветларнинг кельт қабилалари келиб ўрнашган (Ш. нинг қадимий номи — Гельвеция шундан келиб чиққан). 496—536 йилларда Швейцария ҳудуди Франклар давлати таркибига кирди. 7-асрда аҳолини христиан динига киритиш ниҳоясига етди. 10-асрда Швейцариянинг шарқий, 1032—34 йилларда ғарбий қисми «Муқаддас Рим империяси» таркибига кирди. 13-аср ўрталарида Габсбургларга қарши бошланган кураш натижасида Швиц, Ури, Унтервальден кантонлари 1291 йил 1 авг. да ўзаро «абадий иттифоқ» тузиб, «Муқаддас Рим империяси» доирасида Швейцария конфедерациясига асос солди, 1499 йилда эса амалда мустақил давлатга айланди. 1513 йил 13 кантондан иборат федерация сифатида тўлиқ шаклланди (1798 йилгача мавжуд бўлган). 1648 йилги Вестфалия сулҳига биноан Швейцария суверен давлат деб тан олинди. 16-асрда Швейцарияда реформация ҳаракати тарқалди. 18-аср охирида Швейцарияда саноат ва савдо бирмунча ривожланди. 1798—1803 йиллар Швейцария ҳудудида Гельвеция республикаси мавжуд бўлди. 1814 — 15 йилги Вена конгресси Ш. нинг ҳоз. даврдаги чегарасига яқин бўлган чегарани белгилаб берди ва уни абадий бетараф давлат деб эълон қилди. 19-асрнинг 30—40-й. лари сиёсий тузумни демократлаштириш ва мамлакатни марказлаштириш ҳаракати авж олди. 1848 йилги конституция бўйича Швейцария кантонларнинг унча мустаҳкам бўлмаган иттифоқидан ягона федератив давлатга айланди. 1ва 2-жаҳон уруши йиллари Швейцария ўз бетарафлигини тасдиқлади. Швейцария ҳудудида турли халқаро ташкилотлар жойлашган. Швейцария 2002 йилдан БМТ аъзоси. 1991 йил 23 дек. да ЎзР суверенитетини тан олган ва 1992 йил 7 майда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 1 авг. — Конфедерация ташкил этилган кун (1291); 1899 йилдан бери нишонланади.

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Ш. демократикхристиан партияси, 1935 йил ташкил этилган; Ш. демократлари партияси; Ш. «кўкатпарварлар» партияси, 1983 йил асос солинган; Ш. радикалдемократик партияси, 1848 йил тузилган; Ш. социалдемократик партияси, 1888 йил ташкил этилган; Ш. либерал партияси, 1913 йил асос солинган; Ш. халқ партияси, 1971 йил сентябрда Швейцария деҳқон, ҳунарманд ва бюргерлар бирлашган партияси (1919) ҳамда Швейцария демократик партияси (1944) негизида тузилган; Ш. озодлик партияси, 1985 йил ташкил этилган; Ш. меҳнат партияси, 1944 йил Швейцария КП (1921) ва сўл социалистлар гуруҳи бирлашиши натижасида тузилган. Швейцария касаба уюшмалари бирлашмаси, 1880 йил ташкил этилган.

Хўжалиги. Швейцария — интенсив қ. х. га эга бўлган юксак ривожланган индустриал мамлакат; жаҳондаги йирик молия марказларидан ва капитал экспорт қилувчилардан бири. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 25%, қ. х. ники 2,9%, молия ва суғуртаники 25,4 % ни ташкил этади.

Саноатида машинасозлик ва металлсозлик етакчи тармоқ ҳисобланади. Машинасозлик саноати металл ишловчи аниқ станоклар, темирпресс асбобускуналари, электротехника буюмлари ишлаб чиқаради. Жаҳонда ишлаб чиқариладиган соатнинг У2 қисми Швейцарияга тўғри келади. Кимё, фармацевтика, тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж, пойабзал, қоғоз, полиграфия, озиқовқат (пишлоқ, шоколад ва концентратлар) саноати ривожланган. Тоштуз ва қурилиш материаллари қазиб олинади. Йилига ўртача 60,4 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади (‘/2 қисми ГЭСларда, 2/5 қисми АЭС ларда).

Қишлоқ хўжалигининг асоси чорвачилик (асосан, сут чорвачилиги) ҳисобланади. Қ. х. маҳсулотининг 3/4 қисми чорвачиликка тўғри келади, қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Паррандачилик ривожланган. Деҳқончиликда буғдой, арпа, қанд лавлаги, картошка, емхашак экинлари экилади. Токчилик ривожланган. Тоғларда ёғоч тайёрланади.

Транспортнинг турли хиллари мавжуд. Т. й. лар ҳаммаси электрлаштирилган бўлиб, уларнинг уз. 5 минг км, автомобиль йўллари уз. 71,1 минг км. Канат ва осма йўллар ҳам бор. Рейн дарёси ва кўлларда кемалар қатнайди. Энг йирик порти — Базель шаҳри Цюрих ва Женевада халқаро аэропортлар бор. Хорижий сайёхлик ривожланган (йилига ўртача 7 млн. киши келибкетади).

Швейцария четга машинасозлик ва металлсозлик маҳсулотлари, жумладан, соат, аниқ приборлар, химикат, тўқимачилик моллари, кийимкечак, озиқ-овқат ва бошқалар чиқаради. Четдан нефть ва нефть маҳсулотлари, хом ашё, жиҳозлар олади. Ташқи савдода Германия, Франция, Италия, АҚШ ва бошқалар давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — швейцария франки.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Швейцарияда врачлар унтларнинг тиббиёт фтларида тайёрланади. Лезен, Лугано, Давос, Монтрё ва бошқалар шаҳарларда машҳур курортлар бор. Швейцарияда таълимнинг ягона тизими йўқ. Ҳар бир кантон ўзининг мактаб қонуни ва бошқарувига эга. Лекин барча кантонлар учун 6—7 ёшдан 15—16 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Асосий (бошланғич) мактаблар ҳар бир кантонда қабул қилинган системага қараб 7, 8 ёки 9й. лик бўлиб, улар 2 босқичдан иборат (4+3, 4+4 ёки 4+5). Ўрта мактаблар 2 категорияли бўлиб умумтаълим ва ихтисослашган мактабларга бўлинади. Ҳунартехника ўқув юртлари, тижорат, маъмурий, техника, қ. х. ва бадиий мактаблар, ўқитувчилар гимназиялари мавжуд. Олий таълим тизимига ун-т ва интлар киради. Йирик олий ўқув юртлари: Цюрих университети, Женева, Базель, Берн унтлари, Цюрих ва Лозаннадаги федерал технология интлари, СанктГаллендаги иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар мактаби.

Швейцарияда илмийтадқиқотларга И. т. миллий фонди (1952) раҳбарлик қилади. Йирик кутубхоналари: Базель унти кутубхонаси (2 млн. дан ортиқ асар), Ш. миллий қутубхонаси (Берн шаҳрида, 1,5 млн. дан ортиқ асар). Швейцарияда 600 музей бор. Йириклари: Цюрихдаги тарих музейи, Базель, Берн, Женева ва Цюрихдаги санъат музейлари, Лозаннадаги нафис санъат музейи.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Швейцарияда бир қанча газ. ва жур. нашр этилади. Йириклари: «Базлер цайтунг» («Базель газетаси», немис тилидаги кундалик газ., 1977 йилдан), «Бернер цайтунг» («Берн газетаси», немис тилидаги кундалик газ., 1979 йилдан), «Блик» («Нигоҳ», немис тилидаги кундалик газ., 1959 йилдан), «Вельтвохе» («Жаҳон ҳафта ичида», немис тилидаги ҳафтанома, 1933 йилдан), «Тагес анцайер Цюрих» («Цюрих кундалик шарҳи», немис тилидаги кундалик газ., 1893 йилдан), «Трибюн де Лозанн — матэн» («Лозанна минбари — тонг», француз тилидаги кундалик газ., 1862 йилдан). Швейцария телеграф агентлиги (АТС) 1894 йилда ташкил этилган; йирик газ. нашриётларининг акциядорлик жамияти. Швейцария радиоэшиттириш ва телевидение жамияти, ярим тижорат ташкилоти. Швейцарияда радиоэшиттиришлар 1923 йилдан, мунтазам телекўрсатувлар 1958 йилдан бошланган.

Адабиёти немис, француз, итальян, ретороман тилларида ривож топмоқда; тилига кўра қардош бўлган қўшни мамлакатлардаги адабиёт билан боғланган. Немис тилидаги адабиёт қадимий халқ қўшиқлари, афсоналарга бой (Вильгельм Телль ҳақидаги афсоналар, тарихий хроникалар). Маърифатчилик оқими даврида А. Геллер ва буюк педагог И. Г. Песталоцци ижодида миллий хусусиятлар ўз аксини топди. Француз ёзувчиси Ж. Ж. Руссо ҳаёти ва ижоди ҳам Швейцария билан боғланган. 1848 йилги инқилобдан сўнг немис тилида ижод қилувчи И. Готхельф, Г. Келлер, К. Ф. Мейер каби ёзувчилар ижодида реализмни равнақ топишига имкон яратилди; 19-аср француз тилидаги адабиётнинг машҳур вакили Р. Тепфердир. Шу ёзувчиларнинг ижоди туфайли Швейцария адабиёти биринчи марта чет элга танилди. 20-асрнинг 1-ярмида немис тилида ёзувчи Р. Вальзер, Я. Бюрер, француз тилида ёзувчи Ш. Ф. Рамю каби адиблар ўз асарларида долзарб ижтимоий муаммоларга мурожаат қилдилар. Улар урушдан кейинги даврдаги реалистик адабиётни янада юксалтириш учун замин яратдилар. Немис тилида ижод қилувчи М. Фриш ва Ф. Дюрренматт асарлари миллий адабиётни Европа маданиятининг бойлиги даражасига олиб чиқци. 1960—70 йилларда немис тилида ёзувчи В. М. Диггельман, А. Мушг, О. Ф. Вальтер каби адиблар роман ва ҳикояларида, А. Мартининг шеърий тўпламларида немис тилидаги швейцар адабиётининг реалистик анъаналари замонавий тасвирий воситалар билан уйғунлашиб кетган. Француз тилида ёзувчи Ж. Альда, Ф. Жакотте, Ж. Шессеке, итальян тилида ёзувчи Ф. Кьеза, ретороман тилида ёзувчи К. Бирт, А. Пеер, С. Кенц каби адиблар машҳур.

Меъморлиги. Швейцариянинг қадимий меъморий ёдгорликлари меровинглар санъати (РиваСанВиталдаги баптистерий, 5 — 6-асрлар), кейинчалик «Каролинглар уйғониш даври» санъати (СанктГаллендаги монастир, 7-аср) билан боғланган. Романготика услубидаги бинолар (Цюрихдаги Гросмюнстер, 12—15-асрлар; Базелдаги соборлар, 1185—1200) Франция ва Германия меъморлигига яқин. Уйғониш даври меъморлиги анъаналари 17-аср иншоотларида сақланиб қолган (Цюрихдаги ратуша, 1694—98, меъмор И. Я. Келлер). 17—18-асрлар меъморлигида барокко услуби қарор топди (СанктГаллендаги черков, 1755 — 70; Лозаннадаги ратуша, 17-асрда қайта қурилган). 18-аср охирида классицизм кенг тарқалди (Невшателдаги ратуша, 1782—90, меъмор П. А. Пари). 19-аср ўрталарида эклектизм, 19-аср охирида модерн услуби кўринишлари пайдо бўла бошлади. 20-асрнинг 20-й. лари меъморлар халқ меъморлиги анъаналаридан ва функционализм усул ва методларидан фойдаландилар. 30-й. лардаги буюк иншоотлар: Люцерндаги Люцерн кантони санъат ва мажлислар уйи (1930—33, меъмор А. Мейли), Женевадаги Миллатлар саройи (1927—37, меъмор Гийоль). 50— 70-й. ларда йўддошшаҳарлар (ЛеЛиньон, Женева яқинида, 1962 — 70, меъморлар Г. ва П. Амман ва бошқалар), ижтимоий ва маъмурий бинолар [Лозанна шаҳридаги «Кодак» фирмаси маъмурий биноси ва омборхонаси, 1961—63, меъмор Ф. Блуггер; Цюрихдаги «Башарият уйи» (Ле Корбьюзье маркази), 1967, меъмор Ле Корбьюзье; Цуг шаҳридаги турар жой бинолари, 1958—68, меъмор Ф. Штукки ва бошқалар; Женевадаги «Ле Пари» кинотеатри, 1971, меъмор М. Ж. Соже].

Тасвирий санъати. Швейцария ҳудудидан топилган илк тасвирий санъат ёдгорликлари мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмига мансуб (қ. Латен маданияти). Мюнстер (ҳоз. Мюстаир)даги СанктИоганн черковидаги деворий расмлар 9-асрга оид бўлиб, монументал рангтасвирнинг қадимий ёдгорлиги ҳисобланади. 13—15-асрларда готика ҳайкалтарошлиги ва рассомлиги, китоб миниатюраси, витраж ҳамда дастгоҳ санъати ривожланди. 16-асрда рассомлар Н. МануэльДейч, У. Граф ва кичик X. Лей ижоди диққатга сазовор. Г. Аспер, йил Амман ва Т. Штиммер 16-аср китоб миниатюраси усталаридир. Базелда кичик X. Хольбейн узоқ вақт фаолият юритди. 17-аср Швейцария санъатида барокко услуби яққол кўзга ташланади. 18-асрда кўп швейцариялик санъат усталари Францияда таълим олганлиги ва ишлаганлиги сабабли, ўша давр Ш. тасвирий санъати Франция таъсири остида бўлди. Шу давр рангтасвирида пастель ва миниатюра портрети (Ж. Е. Лиотар), манзара (С. Геснер), тарихий ва маиший (И. Л. Аберли, 3. Фрейденбергер) жанрларда кўплаб асарлар яратидди; айниқса, А. Граф ва И. Г. Фюсли (асосан, Англияда ишлаган) ижоди диққатга сазовор. 19-аср бошида тасвирий санъатда классицизм ва романтизм деярли ривожланмади (рассомлар Х. Л. Фогель, X. Хейс, графикачи Р. Тепфер ижоди). 19-аср ўрталарида реалистик манзаралар (А. Калам), меҳнаткаш халқ ҳаёти ифодаланган маиший картиналар (Ф. Бухсер, А. Анкер) яратилди. 19-аср охири — 20-аср бошларида символизм ва «модерн» услубида ижод қилган А. Беклин шуҳрат қозонди; Ф. Ходлер ижоди миллий тарих мавзусига бағишланди. Бу даврда Швейцария санъатида импрессионизм, постимпрессионизм, символизм оқимлари авж олди (швейцариялик рассомлардан Ф. Валлоттон, Т. Стейнлен Францияда ишладилар, А. Жакометти ижоди ҳам француз мактаби билан боғлиқ).

1-жаҳон уруши йиллари Швейцария санъатида экспрессионизм йўналиши ривожланди. 60—70-й. лар Швейцария санъатида Европа санъати оқим ва йўналишлари кўзга ташланди. Халқ санъатида ёғоч ўймакорлиги, кулоллик, тўқимачилик, чарм ва металл буюмлар тайёрлаш ривожланган.

Мусиқаси. Швейцария халқ мусиқа санъатида Альп тоғларида яшовчи тоғлиларнинг ўзига хос жанри — йодль ва чўпон куйлари ажралиб туради. Мусиқа асбоблари — альп бурғуси ва швейцар ҳуштаги. Профессионал диний мусиқа тахм. 10-асрда вужудга келган. СанктГаллен монастири Европа мусиқа маркази бўлган. 13-асрдан дунёвий мусиқа санъатини тарқатувчи миннезингерлар фаолият кўрсатган. 16-асрда полифония мусиқаси усталари X. Коттер, Л. Зенфль, Л. Буржуа ижод қилдилар. 17-асрда шаҳар мусиқа бирлашмалари тузила бошлади. 18-аср охири — 20-асрда хор ва мусиқа жамиятлари тузилди, мусиқа таълими ривожланди (композитор ва педагоглар Х. Г. Негели, И. Ф. Хегар, X. Хубер, ритмик тарбия тизими асосчиси Э. ЖакДалькроз). 20-асрда Ф. Андре, В. Буркхард, Г. Доре, Ф. Мартен, К. Ф. Семинн, 20-аср 2-ярмида Г. Холлигер, В. Фогель, Ю. Виттенбах, Р. Мозер каби композиторлар машҳур бўлган. Швейцарияда 10 дан ортиқ симфоник оркестр, бир қанча опера труппалари, хор жамоалари ва камерчолғу ансамбллари, Базель мусиқа академияси, Женева, Цюрих, Берн, Лозаннада консерваториялар бор.

Театри. Швейцария театр санъати халқ расмрусумлари асосида вужудга келган ва француз, немис, итальян тилларида ривожланмоқда. 16-асрда реформациянинг католицизмга қарши курашини акс эттирувчи пьесалар яратилган. 1512 йил биринчи дунёвий пьеса — «Телль тўғрисида ўйин»қўйилган. Фастнахтшпиль жанри кенг тарқалган; бунда воқеликни ҳаққоний акс эттириш сиёсий сатира билан уйғунлашиб кетган. 1738 йил Женевада биринчи профессионал труппа ташкил бўлди ва у француз драматургларининг пьесаларини саҳналаштирди. Лозанна (1781), Женева (1782 ва 1789), Шатлен (1786) ва бошқалар шаҳарларда театр бинолари қурилди. 1801 йил Санкт-Галленда профессионал театрга асос солинди. 1879—1951 йиллар Женевада «Грантеатр» фаолият кўрсатди. 1908 йил Цюрихда «Пфауэнтеатр» драма театри (кейинчалик «Шаушпильхауз») очилди ва Швейцариянинг етакчи миллий театрига айланди. 1938—61 йилларда бу театрга таниқли реж. Оскар Вельтерлин раҳбарлик қилди ва театрларда Б. Брехт, Ф. Дюрренматт, А. Чехов ва бошқаларнинг пьесалари қўйилди. Швейцария даги бошқа машҳур театрлар: Лозаннадаги «Пти шен» ва «Болье», Женевадаги комедия, «Нуво театр де пош» ва «Де Рош» театрлари, Цюрихдаги Ноймаркт театри, Базелдаги театр, Берн, Люцерндаги театрлар. Швейцария театрининг етакчи арбоблари: О. Эберле, X. Гнеков, Л. Линдтберг, театр рассоми Г. Отто.

Киноси. Биринчи тўла метражли бадиий фильм («Конфедерациянинг вужудга келиши», реж. Э. Хардер) 1924 йилда яратилган. Шу йили Цюрихда «Празенс» кинофирмаси ташкил этилди. 1930—40 йилларда ҳужжатли фильмлар реж. лари А. Векслер, Э. Лайзер ишлари, реж. Л. Линдтбергнинг ватанпарварлик руҳидаги бадиий фильмлари («Ўқчи Випф», 1938; «Сўнгги имконият», 1945) ажралиб туради. 1950-й. ларда «Батрак Ули» (1954), «Пишлоқ пиширувчилар» (1958; иккаласининг реж. Ф. Шнейдер), «Одеон кафеси» (1958, реж. К. Фрю) фильмлари экранга чиқди. 60-й. ларгача Швейцарияда кино, асосан, немис тилида бўлган. Француз тилида ижод қилувчилар орасида ҳужжатли фильмлар реж. Ш. Дюванель ва ҳужжатли фильмпамфлетлар муаллифи А. Брандт машҳур. 1968 йил реж. лар А. Таннер, К. Горетта, Ж. Л. Руа, М. Суттер ва Ж. Ж. Лагранж (кейинчалик ўрнига Н. Ерсен бўлди).

«Бешлар гуруҳи»га бирлашдилар ва воқеликни бўяб беришга қарши чиқдилар. Улар ўз фильмлари («Саламандра»: 1971; «Африкадан қайтиш», 1975; «Дунё оралиғи», 1975, барчасининг реж. А. Таннер; «Таклиф», 1972, реж. К. Горетта)да оддий кишилар турмушини, ҳаёт қийинчиликларини кўрсатдилар. 1970—80 йилларда реж. лар Р. Лисси, Т. Кёрфер, Д. Шмид машҳур бўлган. Цюрихда Швейцария киномаркази фаолият юритади. 1946 йилдан Локарнода халқаро кинофестиваллар ўтказилади. Ўзбекистон — Ш. муносабатлари. Ўзбекистон билан Швейцария ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилгач (1992), 1993 йил майдан Тошкентда Швейцария элчихонаси фаолият юрита бошлади. Савдоиқтисодий қамкорлик тўғрисида тузилган ҳукуматлараро битимга мувофиқ, икки мамлакат ўртасидаги савдода қулай шартшароитларни вужудга келтириш тартиби белгиланди. Савдоиқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Ш. ҳукуматлараро комиссияси ишламоқда. 2003 йил икки томонлама товар айланмаси 217,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. ЎзР дан Швейцарияга пахта толаси, ип газлама, калава ип, хизмат ва бошқалар экспорт қилинади. Швейцариядан электр ва механик жиҳозлар, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқалар келтирилади. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик туфайли ЎзР да Швейцария сармояси иштирокида 77 корхона барпо этилган. Улар орасида 57 қўшма корхона, Швейцария сармояси 100% бўлган 20 корхона бор. ЎзР Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Швейцариянинг 33 фирма ва компанияси ваколатхоналари рўйхатга олинган. 1995 йилдан Тошкентда «Креди Свисс» банки ваколатхонаси ишламоқда. 1995 йил янв. дан Швейцариянинг Альтендорф шаҳрида ЎзРнинг Савдо кўргазма маркази фаолият кўрсатмоқда. 2002 йилдан Швейцария элчихонаси ҳузурида ҳамкорлик бўйича Швейцария бюроси ишламоқда. У ижтимоийиқтисодий йўналиш бўйича биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш билан шугулланади. Икки мамлакат ўртасида астрономия, физика, биофизика, генетика, биокимё, тарих, тиббиёт, экология бўйича илмий лойиҳалар ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Уни амалга оширишда ЎзР Фанлар академияси илмий муассасалари, Ўзбекистон миллий унти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Илмий ишлаб чиқариш маркази, шунингдек, Берн, Женева, Цюрих, Давос, Лозанна унтлари иштирок этмоқда. Самарқанд унти билан Цюрих, Базелдаги унтлар ўртасида гуманитар ва табиий фанлар масалалари бўйича алоқалар йўлга қўйилган. 1999 йилдан Ўзбекистонда «Ўзбекистон—Швейцария» дўстлик жамияти ишламоқда.

Loading...