ШЯУЛЯЙ

ШЯУЛЯЙ (1795 йилгача Сауле, 1917 йилгача расмий номи Шавли) — Литвадаги шаҳар (1569 йилдан). Т. й. чорраҳаси. Аҳолиси 146,5 минг киши (2000). Шаҳар 15-асрдан маълум. Йирик корхоналари: велосипед, телевизор, станоксозлик, электр конструкциялар ишлаб чиқариш, шина таъмирлаш, кўн здлари; озиқовқат саноати (гўшт, сут, нонмакарон, пиво ктлари) корхоналари, уйсозлик кти, трикотаж, кўнатторлик, нотўқима материаллар фкалари, қандолат, кўнпойабзал, мебель ишлаб чиқариш бирлашмалари ишлаб турибди. Пед. инти, театр, «Аушра» тарихэтнография музейи, фотография музейи мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Уйғониш даври Пятро ир Повило костёли (1595 — 1625) сакланган. 1976 йилда шаҳар марказида пиёда юриб сайр қилинадиган зона ташкил қилинган. Жамоат биноларидан Маданият саройи ва бошқалар бор.

Loading...