ШЮТЦ

ШЮТЦ, Шюц Генрих (1585.14.10, Кёстриц, Гера яқинида — 1672.6.11, Дрезден) — немис композитори, органчи, педагог; миллий композиторлик мактаби асосчиси. Композициядан Г. Отто (Кассель) ва Венецияда Ж. Габриелидан сабоқ олган. Кассель, Дрезден, Копенгаген ва бошқалар шаҳарларда сарой капеллалари раҳбари (1614—57). Ижодида миллий мусиқа анъаналари билан итальян хор полифонияси ҳамда гомофония услублари уйғунлашган. Илк немис операси («Дафна», 1627) ва балет («Орфей ва Эвридика», 1638) муаллифи. Мадригал, мотет, хор концерти, ария, диний кантата, оратория, пассион ва бошқаларнинг ёрқин намуналарини яратган. БадКёстрицада Шютцнинг мемориал музейи фаолият кўрсатмоқда.

Loading...