ТАБАҚА

ТАБАҚА — муайян халқ ичида ижтимоий мавқеига қараб бўлинадиган гуруҳ. Табақа урфодат ёки қонунда мустаҳкамланган, авлоддан авлодга ўтиб келадиган хуқуқ ва бурчларга эга бўлган. Табақалар ўтмишда анъанавий зодагонлик ва аслзодалик тушунчалари мавжуд бўлган жойларда вужудга келган.

Шарқ мамлакатларида жамиятни турли Табақа ларга бўлинганлиги тарихий манбаларда қайд этиб ўтилган. Mac, қад. Ҳиндистонда варналар, касталар мавжуд бўлган. Мусулмон мамлакатарида ҳарбийлар, аҳли қалам, уламолар, қозилар, раият ва б. алоҳида Табақага ажралган. Марказий Осиёда жамиятни Табақага ажратишни шартли равишда 2 га бўлиш мумкин. Биринчиси, синфий Табақага ажратиш, унинг тарихи ибтидоий жамиянинг емирилиши ва синфий муносабатларнинг шаклланиши, диннинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Mac, қабила бошлиқлари, коҳинлар жамиятнинг имтиёзли Табақа сини ташкил этишган (қ. Табу). Иккинчиси, ижтимоий Табақага ажратиш Табақанинг бу шакли ҳам илк ёзма манбаларга кўра (Авесто) Марказий Осиёда қад. тарихга эга. Араблар истилоси, ислом дини тарқалганидан сўнг, янада кенг Tapкалган. Саййид, хўжа, тўра, мир, бек ва б. жамиятнинг оқсуяклар Табақа сини ташкил этган бўлса, оддий фуқаро — қорачалар деб номланган. Мас., саййидлар пайғамбар авлодлари саналиб, улар мусулмон жамиятида имтиёзли ижтимоий Табақани ташкил қилганлар ва диндорлар орасида катта обрў-эътиборга эга бўлишган. Халқ саййидларни баъзан авлиёлар қаторига қўйган. Хўжалар исломда оқсуяклар Табақаси сифатида саййидлардан кейин туриб, баъзи мусулмон мамлакатларида ҳозир ҳам уларнинг имтиёзлари сакланиб қолган. Ўтмишда хўжалар билан оддий фуқаролар (қорача) ўртасида қуда-андачилик муносабатлари чекланган. Ижтимоий муносабатлар ривожланиши билан жамиятда ижтимоий тафовут йўқолиб боради. Ўрта Осиёда 20-а. га қадар турли ижтимоий Табақалар мавжуд бўлган.

Табақа чиликнинг юксак намунаси Францияда бўлиб, у ерда 14—15-а. лардан бошлаб жамият Т. ларга бўлинган. Юқори Табақа аристократия ва майда дворянлар (жентри)дан иборат эди. Рухрнийлар бошқа Табақага мансуб бўлиб, улар бир оз қуйироқца турсаларда, махсус имтиёзга эга эдилар. Оддий халқни эса кейинчалик «учинчи Табақа» деб атай бошладилар. Табақа ланиш бошка давлатларда турлича шаклларда кўринади.

Сайфулло Турсунов.

Loading...