ТАБАРГУЛ

ТАБАРГУЛ (Polianthus tuberosa) — чучмомагулдошлар оиласига мансуб, кўп йиллик туганак пиёзли ўтсимон ўсимлик. Буйи 60120 см. Барглари узунчоқ. Гули оқ, хушбўй, тўпгули бошоқсимон. Ватани — Марказий Америка. Шим. Африка ва Жан. Европанинг баъзи ҳудудларида, Кавказнинг Қора денгиз соҳилларида манзарали ва эфир мойли усимлик сифатида экилади. Кузда гуллайди; туганак пиёзидан купайтирилади. Унинг очилган гулидан парфюмерия саноатида ишлатиладиган қимматбаҳо эфир мойи олинади. Манзарали Табаргул навларидан гулдасталар ясашда фойдаланилади.

Loading...