ТАБИАТ КОМПОНЕНТЛАРИ

ТАБИАТ КОМПОНЕНТЛАРИ — табиатни ҳосил қилувчи асосий таркибий қисмлар, яъни тоғ жинслари, рельеф, ер усти ва ости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳаво массалари. Булар ландшафт компонентлари деб ҳам юритилади. Табиат компонентларининг ўзаро нисбатига караб ландшафтлар хилмахил бўлади. Табиат компонентларининг нисбати ўзгарса, ландшафт ҳам ўзгаради. Шу сабабли, табиатни ўзгартириш мақсадида унга таъсир кўрсатилса, яъни сув омборлари ва тўғонлар қуриш, ботқоқликларни қуритиш ва дарахтларни кесиш каби фаолиятлар натижасида юзага келадиган оқибатларни ҳисобга олиш зарур.

Loading...