ТАБИАТ МУЗЕЙИ

ТАБИАТ МУЗЕЙИ, Ўзбекистон давлат табиат музейи — Марказий Осиёдаги дастлабки йирик илмиймаърифат муассасаси. «Тошкент музейи» номи билан 1876 й. Тошкент ш. да ташкил этилган. 1921 й. да музей қад. ёдгорликларни саклаш, санъат ва табиат ишлари бўйича қўмита тасарруфига ўтказилиб, Ўрта Осиё бош музейи номини олди. 1930 й. да табиат бўлимлари, қишлоқ хўжалиги. музейи ҳамда Зоология боғи билан бирга Ўрта Осиё табиат музейи ва ишлаб чиқарувчи кучлар номи берилди. 1935 й. январь ойида Узбекистон Давлат табиат музейига айлантирилди. 1944 й. дан музей бой илмий фондларни сак,лайдиган муассаса сифатида Узбекистон ФА тизимига, 1963 й. дан эса Узбекистон маданият ишлари вазирлиги ихтиёрига ўтказилди. Музейда зоология ва ботаника; геол. ва геог. ; илмиймаърифий; фонд ёки жам/арма бўлимлари бор. Музей кўргазма залларига Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, органик дуне эволюцияси, одамнинг пайдо бўлиши, республика табиати ва унинг бойликлари, улардан фойдаланиш тўғрисида кўплаб табиий экспонатлар, коллекциялар ва кўргазмали материаллар қўйилган.

Музейда жами 372021, жумладан ботаника бўйича 10496, зоология бўйича 359642 (шундан 355045 ҳашаротлар), геол. бўйича 1883 экспонат бор (2004). Музейда ўлкашунослик ва музейшунослик масалалари бўйича и. т. ишлари қам олиб борилади. Музейни ҳар йили 50 мингдан ортиқ киши кириб кўради.

Эргаш Исломов.

Loading...