ТАБИАТ РЕСУРСЛАРИ

ТАБИАТ РЕСУРСЛАРИ, табиий бойликлар — жамиятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадларида хўжаликда фойдаланиладиган ҳамда инсониятнинг яшаши учун зарур бўлган, уни ўраб турган табиий муҳитнинг барча табиат компонентлари, энергия манбалари. Табиат ресурсларига Қуёш энергияси, Ернинг ички иссиқлиги, сув, ер, минерал бойликлар, ўсимликлар, тупроклар, ҳайвонот дунёси киради. Табиат ресурслари тугайдиган (кўптина фойдали қазилмалар), тугамайдиган (сув, ҳаво, Қуёш нури, Ернинг ички энергияси) ва тикланадиган (биологик элементлар, айрим фойдали қазилмалар) бойликларга бўлинади. Табиий хом ашёларни кўп даражада истеъмол қилувчи кучларнинг жадал ривожланишига боғлиқ равишда Табиат ресурслари билан таъминлаш муаммолари янада долзарблашиб бормокда. Тупроқ, атмосфера ва гидросферанинг ифлосланишига қарши курашишда жаҳоннинг барча мамлакатлари келишиб фаолият юритишлари зарур бўлиб, Табиат ресурслари муҳофазаси глобал характерна эга бўлмоқда. Табиат ресурсларини ўзлаштиришнинг муҳим босқичлари — уларни аниқлаш (разведка қилиш), ўрганиш, алоҳида турлари бўйича кадастрлар (мас., ер кадастрў, сув кадастрў) тузишдан иборат. Ўзбекистон Республикасида Табиат ресурслари кадастрларини тузиш ва юритиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида» қонуни (2000 й. 15 дек.)га мувофиқ олиб борилади.

Табиат ресурсларини баҳолашнинг илмий асосланган 3 типи мавжуд: технологик, иктисодий, ижтимоий. Табиат ресурсларини тўғри баҳолаш улардан фойдаланишда энг юқори самараларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Инсон тафаккури ўсиши билан боғлиқ ҳолда Табиат ресурслари турлари ҳам кенгайиб бормокда, бунда энг замонавий техник воситалардан фойдаланилади. Илмий-техник тараққиётни ривожланиб бориши билан тугайдиган Табиат ресурслари ўрнини босувчи янги сунъий материаллар ишлаб чиқарилмоқца, Дунё океани бойликлари ўзлаштирилмоқца. Ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг ривожланиши йўлида Табиат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва табиатда экологик мувозанатни таъминлаб турувчи янги сифатли технологияларни яратиш талаб этилмокда. Хом ашё ва энергия манбаларидан режали тарзда фойдаланиш уни узоқ муддатга етишини таъминлайди (яна қ. Табиатни муҳофаэа кўлўш).

Loading...