ТАБИАТШУНОСЛИК

ТАБИАТШУНОСЛИК, табииёт — табиат ҳақидаги фанлар тизими, табиий фанлар мажмуи. Табиатнинг инсон онгидаги акси бўлган Табиатшунослик жамиятнинг ривожланиши билан мукаммаллашади. Табиатшуносликнинг мақсади — табиат ҳодисаларининг моҳиятини аниқлаш, табиат қонунларини билиш ҳамда улардан амалда фойдаланиш имкониятларини очиб бериш. Табиатшунослик, асосан, фундаментал фанлар бўлган механика, физика, кимё ва биол. дан ташкил топган. Астрономия, геол., тиббиёт фанлари, қишлоқ хўжалиги. фанлари, экология каби кўплаб бил им тармоклари шу фундаментал фанлардан келиб чиққан. Табиатшунослик табиатда юз бериб, рўёбга чиқиб турадиган материя ҳаракатининг механик, физик, кимёвий ва биологик шаклларини ўрганади ва ўргатади; уларнинг ҳаракатланиш, ўзгариш, ривожланиш қонуниятларини очиб беради, бу крнуниятларнинг узлуксизлигини исботлайди. Табиатшунослик тарихи умумжамият тарихи билан мустаҳкам боғлиқдир. Табиатшунослик тушунчаси фақат табиий шароитларни эмас, ижтимоий меҳнат жараёнида яратиладиган моддий бойликларни ҳам ифодалайди. Табиатшуносликни алоҳида фан сифатида ўрганиш ғоялари Форобий, Ибн Сино рисолаларидан маълум. Абу Райҳон Беруний эса Табиатшуносликни мустақил фан сифатида ривожлантиришга ҳисса қўшган, ҳатто Табиатшуносликни ҳам бўлимларга бўлган ва геодезия, фармакогнозияни мустақил фанлар сифатида баён этган. Математика Т. нинг бир соҳаси сифатида келиб чиққан. Евклид, Диофант, Герон, Хоразмий, Улуғбек, Коший каби олимлар математик крнунларни Табиатшунослик қонунлари асосида кашф этадилар. 17-а. дан назарий Табиатшунослик яратилди. Бунинг негизида Ньютон классик механикасининг 3 аксиомаси ётади. Айниқса, унинг иккинчи аксиомаси 18-а. да Табиатшунослик соҳасида кашф этилган муҳим қонунларнинг дедуктив асоси бўлди. Натижада Табиатшунослик қонунларини математик равишда исботлашга имкон яратилди. Бу даврда Лагранж, Эйлер, Гаусс, Лаплас, Бернулли ва б. олимлар кашф этган қонунларни ҳамма фанларга татбиқ этиш ҳаракатлари пайдо бўлдики, бу аслида нотўғри бўлиб чиқди. 19—20-а. ларда Табиатшуносликнинг бу йўналишини механицизм деб, янги табиат крнунлари кашф этила бошлади. Ж. Томсон электронни, А. Беккерль радиоактивлик ҳодисасини кашф қилиши Табиатшуносликда, биринчи навбатда, физикада илмий инқилобга асос бўлди. А. Эйнштейннинг нисбийлик назарияси, Ч. Лапелнинг геол. даги, Ч. Дарвўн, Ж. Кювье, Вейсман ва Морганнинг биол. даги, К. Бэрнинг эмбриологиядаги, шунингдек, молекуляр генетика ва ген инженерияси соҳасидаги ютуклар Табиатшунослик мазмунини бойитди. Табиатшуносликнинг интенсив тараққиёти ҳоз. замон илмийтехник жараёнини муттасил тезлаштирмокда. 21-а. да Табиатшунослик, техникашунослик ва жамиятшуносликни ҳамкорликда ривожлантириш давр талабидир. Омонулла Файзуллаев.

Loading...