ТАБИБ ИЛОН

ТАБИБ ИЛОН (Elaphe longissima) — сувилонсимонлар оиласи тури. Бўйи 2 м гача. Кичкина боши бўйнидан бир оз ажралиб туради, думи узун. Териси сиртдан силлиқтангачалар билан қопланган. Баъзан танасининг орқа томони ва бошининг усти сарғишкулранг, қорамтир ёки қора бўлади. Ўрмон ва бутазорларда яшайди. Урғочиси тупроққа 5—8 та тухум қўяди. Кемирувчилар, майда қушлар билан озиқланади. Ғарбий Европанинг жан. қисмида, Украинанинг жан. ғарбида, Кичик Осиё, Закавказье ва Шим. Эронда таркалган. Кад. юнонлар ва римликларнинг тиббий эмблемасида табиблик худоси — Эскулап қўлига илон ўралган асо тутқазилган. Эронликлар эса унга Табиб илон деб ном беришган.

Loading...