ТАБИБЛИК

ТАБИБЛИКхалқ табобати асосида беморларни даволаш. Шарқ халқларида бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиб, авлодданавлодга ўтиб, ривожланиб келган. Авестодя таъкидланишича, табиблар қарор топган қонунқоидалар асосида беморларни даволашган. Табиблар одамларни шунчаки гиёхлар ва маъданлардан тайёрланган доридармонлар билан даволабгина крлмай, ҳатто кўз жаррохлиги амалиётини ҳам бажаришган. Ўрта асрларда фақат Хоразм ва Хуросонда эмас, савдо ва маданият маркази бўлган Самарқанд, Бухоро ва б. шаҳарларда ҳам табиблар беморларни марказлашган сиҳатгоҳларда даволаш билан шуғулланишган. Табиблар замонасининг ўқимишли ва тиббиётда маълум тажрибага эга кишилари бўлган (қ. Соғлиқни сақлаш). Ниҳоятда тажрибали, етук, ўқимишли табибларни халқ ҳаким деб атаган.

Буқрот (Гиппократ), Жолинус (Гален), Абу Бакр ар Розий, Абу Али ибн Сино каби ҳакимлар машҳур. 20-а. нинг 20й. ларига қадар Ўзбекистонда тиббиёт ўчоғи бўлмаганлиги сабабли, Табиблик отадан болага ўтадиган касб бўлиб келган. Табиблар орасида Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобидан фойдаланиб маҳаллий гиёхлардан турли дорилар тайёрлаб синганчиққанларни даволаган обрў-эътиборлилари талайгина. Тошкентлик акаука табиблар Восидхон ва Хомидхон Зоҳидхоновлар тиббиёт соҳасида илмий рисолалар ёзишган, терапия, гигиена масалаларига аҳамият беришган. Тошкентлик Акмалхон Маҳмудхонов, Комил Салимов, Иброҳим Шукуров, самарқандлик Уста Тўхта Назар ўғли, бухоролик Бурхон Саидов ва б. машхур табиблар кишилар дардига малҳам бўлишган. Айрим табиблар эса ҳайвонларда тажриба қилиб кўриб, синганчиққанларни даволашган. Табиблар фойдаланган баъзи бир доривор воситалар ва усуллар кейинчалик ботаника (доривор ўсимликлар), тиббиёт, зоология ва б. илмий соҳаларнинг ривожланишига асос бўлди.

Шўролар даврида Табиблик касби маълум вақтгача врач фаолиятига зид қўйилиб, ниҳоятда камситиб келинди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг илмий тиббиёт билан бир қаторда Табиблик касби ривож топиб, доривор ўсимликлар билан кўплаб касалликларни, синганчиққанларни даволаётган табиблар ҳам фаолият кўрсатишади.

Loading...