ТАБИИЙ ФТОРИДЛАР

ТАБИИЙ ФТОРИДЛАР — минераллар кичик синфи, фторли водород кислотасининг оддий ва қўшалоқ тузлари. Турли тасниф бўйича 50 тача минерал турини ўз ичига олади; асосийлари флюорит ва криолит. Т. ф. Na, К, Са, Mg, A1 элементлари, камёб ер элементлари (TR), камроқ Cs, Sr, Pb, Bi, В ва б. нинг фтор билан табиий бирикмаси. RnFm (флюорит, виллиомит NaF, селлаит MgF2 ва б.) сингари оддий тип ва R ва М — катионлари бўлган RJMFJ мураккаб типларга бўлинади. Оддий Табиий фторидлар мустаҳкам жойлашган координацион кристалл структурага эга, куб ва гексагонал сингонияли. Мураккаб Табиий фторидлар қуйидаги гурухларни ташкил қилади: фтороалюминатлар (мас., криолит), фторобор атлар (мас., ферручит Na[BFJ), фторобериллатлар (сянхуалинит Li2Ca3[Si04]3 Be3F2), фторосиликатлар (мас., маллардит Na2[SiF6]). Мураккаб Табиий фторидларга, одатда, қўшалоқ ва уч қўшалоқ фторидлар: нейборит NaMgF3 ва гагаринит NaCaTRF6 киради. Баъзи тадқиқотчилар томонидан фторидлар синфига фторкарбонатлар — бастнезит, паризит ва топаз гуруҳи минераллари киради. Кўпчилик Табиий фторидлар кам таркалган бўлиб, энг кўп учрайдиган — флюорит, у турли генезисли конларда мавжуд. Табиий фторидлар рангеиз ёки оч рангли, шаффоф, шишадек ялтирайди. Қаттиклиги 4—5; зичлиги 2—3,2г/см3. Т. ф. вулканларнинг сублиматларида (ферручит, авогадрит, криптогалит ва б.) вужудга келади, гранитларнинг акцессорли минералларида, ишқорли жинслар ва уларнинг эффузивли аналоглари (флюорит)да учрайди. Улар карбонатит (флюорит), гранитли пегматит, грейзен, гидротермал хреила (флюорит), ишқорли гранит ва уларга боғлиқ бўлган метасоматитлар (криолит, флюоцерит, гагаринит) ҳамда луяврит, фойяит ва уртитлар (виллиолит) ривожланишининг кечки босқичлари учун характерлидир. Кўплаб алюмофторидлар, криолит (томсенолит, ральстонит, пахнолит, веберит, хиолит ва б.)ларнинг гидротермал ўзгаришида пайдо бўлади. Оксидланиш зонасида кўпинча эндоген Табиий фторидлардан гипергенли: геарксутит, кридит, флюеллит ривожланади, чўкинди қатламларда флюорит (ратовкит) учрайди. Табиий фторидлардан флюорит ва криолитлардан металлургия, керамика ва кимё саноатида фойдаланилади. Баснезит ва паризит камёб ер элементлари олиш манбаси ҳисобланади. Табиий фторидлардан флюорит Чатқол-Қурама регионидаги Новгарзон, Кенкол, Каскана, Обираҳмат (қазиб олинган) ва б. конларда мавжуд.

Loading...