ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЖАРАЁНЛАР

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЖАРАЁНЛАР — табиатда модда ва энергия ўзгаришлари ҳамда умуман, табиий географик мажмуаларннж ривожланишига сабаб бўлувчи барча қодисалар. Булар атмосфера циркуляцияси, намликнинг айланиши, рельеф ҳосил бўлиши, нураш, тупроқ ҳосил бўлиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг мавсумий ҳамда асрий ўзгаришлари, компонентлараро алоқаларда рўй берувчи жараёнлардан иборат. Табиий географик жараёнларни тадқиқ этиш ландшафтларни динамик тузилма сифатида ўрганишга, уларни муҳофаза қилиш ва ўзгартиришнинг оқилона йўлларини танлашга имкон беради. Географик мажмуалараро ҳамда компонентлараро модда ва энергия алмашинувини аниқлаш айниқса катта назарий аҳамиятга эга. Табиий географик жараёнлар вақт давомида (даврий) ва муайян тартибда (биринкетинлик билан) такрорланиб туради. Мас., ҳаво ҳарорати, намлиги, шамоллар, ёруғлик кечакундуз давомида, турли хил обҳаво фасллар давомида, фаеллар йил давомида алмашиниб (такрорланиб) туради. Шунингдек, тоғ жинсларининг нураши, сув тошқини ва б. ҳам муайян тартибда такрорланади.

Loading...