ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЎЛКА

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЎЛКА — табиий географик раионлаштиришнинг йирик бирликларидан. Табиий географик ўлка йирик табиий ҳудудий мажмуа бўлиб, майдони бир неча юз минг км2 дан млн. км2гача бўлиши мумкин. Табиий географик ўлка кўп ҳолларда макрорельеф тузилиши жиҳатидан яхлит бўлиб, Ер пўстининг йирик морфоструктураси (платформа, плита, қалкон, бурмали ўлка)га тўғри келади. Мас., Шарқий Европа текислик ўлкаси, Ўрта Сибирь ясситоғлик ўлкаси, Ўрта Осиё текислик ўлкаси, Ўрта Осиё тоғли ўлкаси ва ҳ. к. Т. г. ў. ларни аниқлашда орографик ва морфоструктуравий хусусиятлардан ташқари макроиқлим ва атмосфера жараёнларининг макрорегионал хусусиятлари, кенгликлар бўйлаб минтақаланиш каби хусусиятлар ҳам эътиборга олинади.

Loading...