ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИШ

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИШ — ер юзасининг ички бирлиги ва табиатининг ўзига хос хусусиятига эга ҳудудий бўлинмалари системаси. Табиий географик районлаштириш — табиий географиянинт синтез шаклларидан бири, яъни ўзига хос илмий тадқиқ қилиш жараёнидир. Табиий географик районлаштиришнинг объекти — турли таксономик қийматга эга бўлган табиий ҳудудий комплекслар. Вазифаси эса, шу комплексларни аниклаш, харитага тушириш ва маълум тартиб билан тавсифлаб беришдан иборат. Табиий географик районлаштириш орқали географик қобиқнинг табиийҳудудий комплексларга табақаланиш сабаблари, уларнинг бир бутунлиги, чегаралари, структураси ва уларда кечадиган табиий географик жараёнлар аникланади. Районлаштириш табиий муҳитнинг барча ёки деярли барча компонентларини камраб олувчи белгилар мажмуи қамда рельеф, иқлим, тупроқ ва шу каби аниқ бир хусусий белгилари бўйича амалга оширилади. Ҳар бир регионга зонал (ер юзасига тушадиган қуёш радиациясининг кенглик бўйлаб тарқалиши билан белгиланадиган) ва азонал (Ер пўстининг гипсометрик ўрни, унинг таркиби ва ҳаракати, денгиз ва қуруқликларнинг нисбати) омиллар таъсир этади. Табиий географик районлаштиришнинг назарий асосини ҳудудий табиий географик дифференциация қонунияти ташкил этади. Зонал белгиларга кўра табиий географик минтақалар, табиий географик зоналар ва табиий географик кичик зоналар, азонал белгиларга кура табиий географик ўлкалар ва табиий географик областлар ажратилади. Раионлаштиришнинг сўнгги босқичи — табиий географик район бўлиб, у ҳар икки — зонал ва азонал шароитларга мое бўлиши керак. Табиий географик районлаштиришда маълум принцип ва методлар (комплекслилик принципи, генетик бирлилик, бир хиллилик, ҳудудий умумийлик принциплари ва бош омил методи, ландшафт типологик харитани таҳлил қилиб ҳудудий комплексларни аниклаш методика амал қилинади. Табиий географик районлаштиришда аникланган табиий ҳудудий комплексларни маълум бир тартиб билан харитада акс эттириш ва тавсифлаб беришда таксономик бирликлар схемасидан фойдаланилади. Мас., Ўрта Осиё табиий географик ўлкасини районлаштиришда қуйидаги схема қабул қилинган: ўлка — провинция — кичик провинция — округ — район. Табиий географик районлаштириш масштабига кўра 3 хил бўлади: майда масштабли (ўлка, зона, провинция каби таксономик бирликларни аниклаш билан боғлиқ бўлган ва масштаби 1:1000 000 дан майда бўлган районлаштиришлар), ўрта масштабли (кичик провинция, округ ва район бирликлари, масштаби 1:1000 000 дан 1:100000 гача) ва йирик масштабли районлаштиришлар (1:100000 ва ундан йирик масштабли бўлиб, кўпроқ кичик ҳудудларни тадқиқ қилишда қўлланилади ва бевосита дала шароитида тўпланган маълумотларга асосланади).

Loading...