ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ХАРИТАЛАР

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ХАРИТАЛАР — табиатда содир бўладиган воқеа ва ҳодисалар (табиат компонентлари)ни алоҳида ёки уларнинг қонуний уйғунлигини (географик жойлашиш ҳолатини ҳамда улар орасидаги ўзаро боғланишни) тасвирловчи мавзули хариталар. Табиий ҳодисалар хариталари деб ҳам юритилади. Геологик, геофизик, геокимё, геоморфологик, метеорологик ва иклим, гидрологик (қуруқлик сувлари), океанологик (океан ва денгиз сувлари), тупрок, геоботаник, зоогеографик ва б. махсус мавзули хариталар (мас., денгиз ва даре навигация хариталари), шунингдек, ландшафт хариталари Табиий географик хариталарнинг асосий типлари ҳисобланади. Тасвирланаётган ҳодисаларни илмий тадқиқ этиш усули ва мавзуини умумлаштириш даражасига қараб аналитик (мас., иқлимнинг алоҳида элементлари), комплекс (синоптик, топографик хариталар) ва синтетик (иклимни районлаштириш хариталари) Табиий географик хариталарга бўлинади. Фойдаланиш мақсадларига кўра, ўқув хариталари, илмиймаълумотнома, тарғибот ва ташвиқот, оператив хўжаликлар, навигация, кадастр, йўллар, туристик ва б. хариталарга, тасвирланаётган майдонига кўра дунё, ярим шарлар, материклар, океанлар, алохида давлатлар, республикалар, вилоятлар ва б. маъмурий бирликлар хариталарига бўлинади. Аниқ мақсадлар учун ихтисослаштирилган хариталар, мас., табиий ресурелардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, табиий географик башорат ва ҳ. к. хариталар ҳам ишланмоқда. Табиий географик хариталар тузишда дала кузатишлари ва махсус съёмка (ландшафт ва б.) материалларидан, шунингдек, аэро ва космик суратлардан кенг фойдаланилади. Табиий объектларнинг шакли, ўлчамлари, сифат ва миқцор тавсиялари ҳамда динамикасини ҳар тарафлама акс эттиришда мавжуд барча харитаграфик усуллардан фойдаланилади.

1963 й. да Ўзбекистоннинг биринчи «Табиий географик атласи», 1982—85 й. ларда 2 киемдан иборат «Ўзбекистон атласи» илмиймаълумотнома нашр этилган. 1994—2004 й. ларда Ўзбекистоннинг 1:1000000 ва 1:1500000 масштабли деворий табиий, экологик, иклим ва табиатни муҳофаза килиш хариталари, 1:2000000 масштабли Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг табиий ўқув харитаси нашр этилди. Майда масштабли атлас хариталари янгиланди.

Loading...