ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЗОНАЛАР

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЗОНАЛАР, қуруқликнинг табиат зоналари — иқиим омилларига боғлиқ равишда, асосан, иссиқлик билан намлик микдори ва нисбатига қараб муайян тартибда крнуний алмашиниб борадиган географик (ландшафт) қобиқнинг йирик бўлинмалари. Зоналар алмашинуви экватордан қутбларга ва океанлардан материк ичкарисига томон юз беради. Улар, одатда, кенглик бўйлаб чўзилган бўлиб, аниқ чегараларга эга эмас, астасекин бир-бирига ўтиб боради. Ер юзида рўй берадиган ҳрдисалар Ернинг ички кучларига ва Қуёшдан келадиган радиация миқдорига боғлиқ. Ер шар шаклида бўлганлиги учун Қуёшнинг нур энергияси бир текисда тақсимланмайди. Бу омиллар табиий шароити бир-биридан тубдан фарқ қиладиган Табиий географик зоналарни вужудга келтиради: Қуёшнинг нур энергияси экватордан қутбларга томон турли миқдорда тушганлигидан тра, буғланиш, булутлар, ёғинлар, рельеф ва шамоллар, нураш ва тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари, сув, ўсимликлар ва б. зоналар ҳосил қилган. Ҳар бир зона учун уни ташкил этган табиат компонентлари ва жараёнлари (иклим, гидрологик, геокимёвий, геоморфологик, тупроқ ва ўсимлик қоплами ҳамда ҳайвонот дунёси)нинг типик хусусиятлари хос. Кўпгина Табиий географик зоналарга унинг энг ёрқин индикатори — ўсимлик типига қараб ном берилган (ўрмон зонаси, дашт зонаси, саванна зонаси ва ҳ. к.). Зоналар, ўз навбатида, нисбатан тор бўлимлар — табиий географик кичик зоналарга ажратилади, мас, дашт зонасида қуруқ ва типик дашт зонаси, мўътадил минтақа ўрмонлари зонасида тайга, аралаш ва кенг баргли ўрмонлар зонаси фарқ қилинади. Ер шарида табиий географик минтакалар ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирининг зонал системаси — текисликларда зона ва кичик зоналар, тоғларда баландлик минтакалари тўплами мавжуд.

Шим. ярим шарда қуйидаги зоналар бор: Арктика муз саҳролари, тундра, ўрмон тундра, мўътадил минтақа ўрмонлари, мўътадил минтақа ўрмондаштлари, мўътадил минтақа чала чўллари, мўътадил минтақа чўллари, субтропик доим яшил ўрмонлар ва бутазорлар, субтропик аралаш муссонли ўрмонлар, субтропик ўрмондаштлар, субтропик даштлар, субтропик чала чўллар, субтропик чўллар, сернам тропик ўрмонлар, тропик сийрак ўрмонлар, қуруқ ўрмонлар ва саванналар, тропик чала чўллар, тропик чўллар, субэкваториал муссонли аралаш ўрмонлар, экваториал ўрмонлар (гилея) зоналари. Жан. ярим шарда эса тундра зонаси, ўрмон тундра зонаси, мўътадил минтақа чўллари зонаси учрамайди.

Табиий географик зоналар палеогеографик ривожланиш жараёни давомида сезиларли ўзгаришларга учраган. Қурукдик ва денгизлар майдонининг, рельеф, иқлим шароитлари макрошаклининг ўзгариши билан баъзи зоналар йўқолиб кетди ёки бошкалари билан алмашди. Баъзи зоналар чегарасига инсон фаолиятлари ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Зона ва кичик зоналарни шартли ажратишга тадқиқотчилар турлича ёндошадилар.

Loading...