ТАБИИЙ ҲУҚУҚ

ТАБИИЙ ҲУҚУҚдавлат ва ҳуқуқ назариясида инсоннинг табиатидан келиб чиқадиган ва шу туфайли муайян давлатда уларнинг қонуний тан олиниши ёки олинмаслигига боғлиқ бўлмайдиган принциплар, қоидалар, ҳуқуқ ва қадриятлар йиғиндисини англатувчи тушунча. Т. ҳ. ғояси Юнонистон ва қад. Римда пайдо бўлиб, Сократ, Аристотель, Цицерон, Улпиан ва б. Рим юристларининг номлари билан боғлиқдир. Ўрта асрларда илоҳийшунос Фома Аквинский уни ривожлантирди. Бироқ, бу ғоялар мустақил илмий мактаб ва табиийҳуқуқий таълимот сифатида 17— 18-а. буржуа инкилоблари арафасида шаклланди. Унинг кўзга кўринган намояндалари: Г. Гроций, Т. Гоббс, Ж. Локк, Вольтер, Ш. Л. Монтескье, Ж. Ж. Руссо, А. Н. Радишчевлардир. Ўзбек халқининг Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Амир Темур, Алишер Навоий каби аждодлари ҳам ҳуқуқни табиат ёхуд Аллоҳ томонидан инсонларга берилган имкониятлар мажмуи деб тушунганлар.

Табиий ҳуқуқ назарияси тарафдорлари жамиятда икки, яъни позитив ва Табиий ҳуқуқ мавжуд, деб ҳисоблайдилар. Позитив ёки ижобий ҳуқуқ — муайян давлатда расман тан олинган ва амалда бўлган ҳамда қонунларда ва давлат ҳокимиятининг бошқа ҳуқуқий ҳужжатларида, шу жумладан, давлат томонидан санкцияланган одатларда ифодаланган ҳуқуқдир. Табиий ҳуқуқ мактаби вакиллари феодал ҳуқуқини, айниқса, қирол абсолютизми давридаги ҳуқуқни танқид қилиб, унинг чекланганлигини, адолатсизлигини, давлат ҳокимияти қабул қиладиган қонунлар инсонларнинг оғир қарамликдаги аҳволини, ўзбошимчалик ва зулмни мустаҳкамлашга хизмат қилганлигини қоралаганлар.

Табиий ҳуқуқ позитив ҳуқуқцан фарқ қилиб, инсон табиатидан, моҳиятидан, адолат, ахлоқийлик каби умуман олинган ахлоқий тамойиллардан келиб чикали. Шу боис у оқил ва адолатлидир, алоҳида давлатларнинг чегаралари билан чекланмайди, балки барча даирлар ва халкларга тарқалади. У инсон табиати ва моҳияти каби абадий ва ўзгармасдир. Ундаги асосий ахлоқий ва ҳуқуқий ғоялар — инсоннинг яшаш, озодлик, тенглик, эркин бўлиш, меҳнат қилиш, оила, мулк, хавфсизлик, зулмга қаршилик кўрсатиш кабиларга бўлган туғма ажралмас ҳуқукларининг мавжудлигидир. Уларни муҳофаза қилиш ва таъминлаш ҳар қандай сиёсий тузилманинг, биринчи навбатда, давлатнинг вазифаси бўлиши керак.

Табиий ҳуқуқ назарияси 20-а. нинг 2ярмида янада ривожлантирилди ва бутун дунёда инсон ҳуқуклари учун олиб борилаётган умумий курашнинг назарий асосига айланди. Табиий ҳуқуқларни соф юридик маънодаги хуқуқлар деб аташ қийин, бироқ у позитив ҳуқуқ, яъни давлат ўрнатадиган ҳуқуқ ёрдамида реал ҳуқукларга айланиши мумкин.

Табиий ҳуқуқ назариясининг асосий ғоялари АҚШнинг Мустақиллик декларациясида (1776 й.), Франциянинг Инсон ва фуқаро ҳуқуқи ва эркинликлари декларациясида (1789 й.) ва б. давлатларнинг ҳуқуқий ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Инсоннинг табиий, туғма ҳуқуқлари кўп давлатларнинг ҳоз. замон ҳуқуқий тизимларида конституциявий жиҳатдан мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳам инсоннинг Табиий ҳуқуқ ларини, адолат, ҳақиқат, озодлик, мустакиллик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда белгиламоқда. Жумладан, ЎзР Конституциясининг 24моддаси «ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи» сифатида яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлади.

Маърифий жамиятда табиий ва позитив ҳуқуқни қарамақарши қўйиш учун асослар йўқ, чунки Табиий ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ягона умуминсоний тизимини ташкил этувчи инсон Табиий ҳуқуқ ларини мустаҳкамлайди ва ҳимоя қилади.

Зайниддин Исломов.

Loading...