ТАБИИЙ ТАНЛАНИШ

ТАБИИЙ ТАНЛАНИШ — организмлар эволюциясининг асосий ҳаракатлантирувчи омили. Табиий танланиш ҳақидаги таълимот Ч. Дарвин томонидан яратилган (1858 — 59). Олимнинг фикрича, Табиий танланиш — яшаш учун курашнинг натижаси бўлиб, фойдали индивидуал ўзгаришларга эга бўлган организмларнинг яшаб, наел крлдириши, фойдасиз ўзгаришларга эга бўлган организмларнинг эса қирилиб кетиши, яъни мослашган формаларнинг яшаб қолиши ва мослашмаган формаларнинг нобуд бўлишидан иборат биологик жараён. Ирсий ўзгарувчанлик Т. т. нинг таъсири учун зарур замин ҳисобланади. Табиий танланишнинг бевосита натижаси эса организмларнинг ташки мухитнинг муайян шароитига мосланиши мукаммаллашишидан иборат. Табиий танланиш туфайли организмлар хилмахиллиги орта боради; прогрессив эволюция жараёнида организмлар тузилиши ҳам мукаммаллашиб боради; муҳит шароитларига етарли даражада мослаша олмаган турлар нобуд бўлади.

Табиий танланиш ҳақидаги Ч. Дарвин концепцияси С. С. Четвериков, Р. Фишер, С. Райт, И. И. Шмальгаузен, Ж. Холдейн, Ф. Г. Добржанский ва б. олимларнинг ишларида янада ривожлантирилди. Табиий танланишнинг генетик моҳияти популяцияда ихтисослашган муайян генотипларнинг сақланиб, генларнинг кейинги авлодга узатилишида танланиб иштирок этишидан иборат. Табиий танланиш алоҳида олинган фенотипга ёки генга таъсир этмайди, балки генотипнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсири натижасида шаклланадиган (қ. Генотип) муайян фенотип (тирик организмнинг барча белгилари йиғиндиси)га таъсир қилади. Табиий танланиш организмлар ўзгарувчанлигининг бевосита сабабчиси бўлолмайди, лекин мутацияларнинг тезлиги ва йўналишига таъсир кўрсатади. Бу жараён Табиий танланишнинг ижодий роли дейилади. Табиий танланиш таъсири йирик популяцияларда аниқ билинади. Популяциядаги индивидлар сонининг камайиб бориши билан тасодифий омилларнинг аҳамияти ортиб боради. Табиий танланиш айрим организмларга таъсир қилиш (индивидуал танланиш) билан бирга организмлар гуруҳига ҳам таъсир кўрсатади (гуруҳли танланиш). Бу жараён алоҳида организм учун фойдасиз, лекин улар гуруҳи учун фойдали бўлган белгиларнинг сак,ланиб қолишига имкон бериши мумкин. Шу тариқа юксак ҳайвонларда альтруистик белгилар шаклланади, мас., қушларнинг қичқириғи уларнинг ўзини душманга ошкора қилиб қўйганидан айрим индивидга зарарли бўлсада, хавф тўғрисида огоҳлантирувчи сигнал бўлгани туфайли турнинг бошқа индивидлари учун фойдали ҳисобланади. Табиатда Табиий танланиш бир неча йўналишда таъсир қилади ва ҳар хил натижага олиб келади. Шунинг учун Табиий танланиш ҳаракатлантирувчи танланиш, дизруптив танланиш, турғунлаштирувчи танланиш, жинсий танланиш каби хилларга ажратилади. Антидарвинизмга мансуб турли концепциялар Табиий танланишни эволюциянинг асосий омили сифатида тан олишмайди (яна қ. Сунъий танлаш).

Loading...