ТАБИНБОГДОЎЛА

ТАБИНБОГДОЎЛАОлтой тоғларининг жан. шарқидаги тоғ массиви. РФ, МХР ва Хитой чегарасида, Аргут дарёси ҳавзасининг юқори қисмида жойлашган. Энг баланд жойи 4356 м (Найрамдал тоғи). Кам парчаланган, бир неча баланд ва ўтиш қийин бўлган довонлар мавжуд. Т. Б. Ў. Олтойдаги музлик марказларидан биридир (жами музлик майд. 160 км2). Қад. ва ҳоз. замон музликлари иши натижасида келиб чиққан рельеф шакллари (карр, цирк, трог, морена уюмлари) ва қоялар мавжуд. Тоғ массиви герцин бурмаланиши даврида ҳаклланган. Иқлими кескин континентал, қиши совуқ, давомли, ёзи салқин, қисқа, ёғингарчилик кам. Тоғ этакларида паст бўйли қайинлар ўсади, баландроқ жойлари яйлов, ундан юқорида тоғ тундралари, тош чочмалари мавжуд. Жан. ён бағрининг дарё (Кобдо, Манас) ҳавзаларида тилоғоч ўрмонлари бор.

Loading...